Равшан Эрматов ЖЧ-2018 даги фаолиятини якунлади
ФИФА Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини чемпионатда қолган ўйинларни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритмаганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, бунга сабаб қилиб Эрматовнинг ёрдамчиларидан бири Абдуҳамидулло Расулов оёғидан жароҳат олгани ва 2та ўйинда ҳам тузалмаган жароҳати билан ишлагани кўрсатилган.
Бу янгилик пайдо бўлиши билан ижтимоий тармоқларда ўз муносабати ва фикрларини билдирган мухлислар кўпайиб кетди. Кимдир бу хабарни ўқиб хафа бўлган бўлса, яна кимдир Эрматовнинг ўзи бунга айбдор эканлигини, чемпионатда бошқарган ўйинларида кўп хато қилганини ёзган.
Реферининг ашаддий мухлислари эса Эрматовни сотиб олиш мумкин эмаслиги учун кейинги ўйинларга тайинланмаганлигини ёки унинг ўзи ўйинларни бошқаришни рад этганлигини иддао қилишмоқда.
ИЗОҲЛАР 0