
Рио-2016: Очилиш маросими бўлиб ўтди
XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими Рио-де-Жанейрода афсонавий «Маракана» стадионида бизнинг маҳаллий вақт билан 6 август куни эрталабки соат 04:00да бўлиб ўтди. Очилиш маросимида 207та мамлакат спортчилари ва делегация аъзолари иштирок этди.
Маросимни Бразилиялик супермодель Жизель Бюндхен ва созандалар очиб берди.



«Маракана» стадионидан Ўзбекистон байроғини бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, байроқдоримиз Баходир Жалолов терма жамоамиз делегацияси билан биргаликда олиб ўтди.
Мазкур Олимпиадада юртмиздан 70та спортчи иштирок этмоқда.
Совринли ўринлар учун 207та мамлакатдан 10,5 мингта спортчилар беллашади. 306та совринли комплект медаллар, спортнинг 28та тури бўйича ўйналади.



Очилиш маросимида 207та мамлакатнинг делегация спортчилари алифбо бўйича стадиондан ўтдилар. Анъанага кўра Греция давлати спортчилари майдонга кириб келиши билан бошланди ва мезбон давлат чиқиши билан якунланди.

ИЗОҲЛАР 0