alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Рио-2016. Сузиш: спортчиларимиз ютуқлари

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган паралимпия ўйинларида спортичиларимиз ажойиб натижалар қайд этишмоқда.  

Ўтказилаётган паралимпия ўйинларининг тўртинчи куни баҳслари вакилларимиз учун жуда ёрқин натижалар билан якунланди.

Хусусан, ушбу кун дастуридан ўрин олган аёллар ўртасидаги 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида ишторок этган спортчимиз Фотима Амилова бу сафар ҳам жаҳон рекордини янгилади ва паралимпиада чемпионлигини қўлга киритиб, олтин медаль соҳибаси бўлди.

Финал босқичида биринчи йўлакдан баҳсларга киришган спортчимиз барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир бор исботлаб 1:12.45 дақиқалик вақт билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

alt

Бундан аввал 200 метрга брасс усулида сузиш баҳсларининг саралаш босқичида иштирок этган ва паралимпиаданинг биринчи кунида жаҳон рекордини қайд этган Фотима Амилова бу йўналишда ҳам 2:24.43 вақт билан шу ишни муваффақиятли тарзда уддалади ва кумуш медални қўлга киритди. 

Ундан ташқари биринчи кун сузиш баҳсларида Фотима Амилова 100 метрга баттерфляй усулида сузиб, 1:04.72 дақиқалик натижа билан жаҳон рекордини ўрнатиб, маррага учинчи бўлиб етиб келган, ҳамда бронза медалини қўлга киритганди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, спортчимиз Фотима Амилова паралимпия ўйинларидаги сузиш баҳсларида терма жамоамиз ҳисобига, бронза, кумуш ва олтин медалларини келтирди. 

 

Паралимпиада баҳсларидаги муваффақиятлардан сўнг терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 21 та медал (6та олтин, 4та кумуш ва 11та бронза) билан 70 давлат ичида 6 ўринни эгаллаб турибди.

alt

 

 

Манба: sports.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг