ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Риту Беридан Ferghana Fantasy либослар тўплами

318
0

Дизайнернинг мазкур коллекциясидаги либослар ўзбек ва ҳинд миллий матоларидан яратилган. Ҳиндистоннинг кхади ва Марғилоннинг хонатласини уйғунлаштириб яратилган коллекция ўзида муҳташамлик, нафосат, ранг-барангликни мужассам қилган бўлиб, барча либосларда яққол кўзга ташланиб турган қўл меҳнатини илғаш мумкин. Ҳар бир образ аксессуарлар билан якунланган.

altaltalt

Ҳашамдор оқшом кўйлаклари, кундалик либослар, шимли костюмлар мазкур коллекциядан ўрин олган. Дизайнер мазкур либосларнинг дунёга келишига унинг Ўзбекистонга бўлган муҳаббати илҳомлантирганини таъкидлаган.

altaltalt

Риту Бери ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб, Тошкент мода ҳафталигида ўз либослар тўплами билан қатнашган эди. Мазкур ташрифи чоғида ўзбек маданияти, халқи ва қадриятлари билан янада яқинроқ танишишга мушарраф бўлган. Миллий матоларимиздан бўлмиш хонатлас бутун дунёга машҳурлиги сир эмас. Риту Бери ҳам шу матодан фойдаланиб, Ferghana Fantasy деб номлаган тўпламини яратган.

Риту Берини ҳинд модасининг биринчи хоними деб аташади. У ўз либосларини Парижда тадим этган илк ҳинд дизайнери ҳисобланади. У яратган либосларни Николь Кидман, Летиция Каста, Мадхури Диксит каби машҳур актрисалар кийган. Риту шунингдек, Нью-Делидаги Мода технологиялари Миллий институти бошқарув Кенгаши аъзоси бўлиб, ҳинд аёллари ҳаётини яхшилашга кўмаклашадиган Savera Association хайрия ассоциациясининг фаҳрий патрони ҳамдир. Эндиликда Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм ва маданият элчиси ҳамдир.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг