alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Санъат ахли Самарқандда юртбошимиз қабрлари зиёратида

2016 йилнинг 2 сентябри мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учраган кун бўлди. Ўзбек халқи Биринчи Президенти Ислом Каримовдан ушбу куни айрилгани ҳақида хабор топди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз васиятларига биноан, куни кеча 3 сентябр санасида туғилиб ўсган она шаҳрилари Самарқандга, Шоҳи Зинда қабристонига дафн этилдилар.   

 

Бир қатор санъат ахли ҳам Самарқандга ташриф буюриб, юртбошимиз қабрларини зиёрат қилдилар. Улар қаторида Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва бошқаларни кўриш мумкин бўлди.

 

 

Шуни айтиш жоизки, шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мотам маросимлари ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари ўтказилди. Андижон вилояти ҳокимлигида эса Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира хонаси» ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг