alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Санъаткорлар фахрий унвон ва мукофотлар билан тақдирланди

Бугун, 2016 йил, 24 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзоланди. Бу ҳақда uza.uz расмий сайтида эълон қилинди. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан мукофотланганлар қаторида ҳаммангизга яхши таниш Ўзбекистон Миллий Академик драма театри актрисалари Зокирова Гавхар Акмаловналар ва Ашурова Зухра Жўраевна Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирландилар.

 

altalt

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

 

Комилов Эркинбой - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри. 

 

alt

 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Раҳматуллаев Улуғбек Ибрагимович,

 

alt

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Мадмусаева Милена Орифжоновналар тақдирландилар. 

 

alt

 

«Шуҳрат» медали билан:

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Йўлдошева Манзура Мубораковна, 

 

alt

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Атамуҳамедов Акбар Ҳамидовичлар,

 

alt

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандаси Раимжонов Машҳурбек Мамадалиевич,

 

alt

 

«Ўзбекфильм» киностудияси актёри Абдуллаева Наргиза Тоҳировна,

 

alt

 

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри хор артисти Қодирхонов Расулхон Сайбурхоновичлар мукофотландилар.  

 

alt

 

Барчани унвонлар ва мукофотлар билан муборакбод этиб қоламиз ва келгуси ишларида улкан зафарларни тилаймиз. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг