alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Санъаткорлардан Юртбошимизга аталган дил номалари

2016 йилнинг 2 сентябри мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учраган кун бўлди. Ўзбек халқи Биринчи Президенти Ислом Каримовдан ушбу куни айрилгани ҳақида хабор топди. Барчамиз карвонбошчимиздан кутилмаганда айрилиб қолдик. Албатта ҳар бир ўзбекнинг асл фарзандлари қалбидан буюк йўлбошчимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси, уларнинг олтинга тенг ўгитлари абадий, барҳаёт сақланиб қолади.

Оғир дамларни бошдан кечираётган ҳар бир ватандошимиз, жумладан санъат ахли ҳам ушбу катта йўқотиш муносабати билан ўзларининг қалбдаги армонларини ва изтиробларини ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирмоқдалар. Бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, юртбошимиз айтиб кетган ўгитларга амал қилишга ўз ваъдаларини бериб, жипслашиб, бир тан бир жон бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб,  озод ва обод Ватанимизни ҳимоя қилишга чорламоқдалар. 

 

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков

Миллатимиз отаси, истиқлолимиз меъмори, обод ҳаётимиз бунёдкори, тинчлигимиз кафолати, таянчимиз, суянчимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда мангу яшайдилар!

 

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова 

Болажонлик, аёлга чексиз ҳурмат ва муҳаббат, ахиллик, бирдамлик, инсонийлик, бағри кенглик ҳамда Ватанпарварлик бизни миллатга хос фазилатдир. Бу фазилатларни янада камол топишига сабабчи инсон бу шубҳасиз бизнинг Муҳтарам Юртбошимиз, Отамиздирлар. Оилада отанинг ўрни муҳим ва у ибрат тимсоли ҳисобланади. Кўпмиллатли Халқимизни Улуғлаб, меҳрингизни аямаганингиз учун бугун Халқимиз ҳам сизга чексиз ҳурмат ва муҳаббатларини яшира олмадилар. Умримингизни бизга бағишлаганингиз учун Раҳмат. Биз сиз билан Фаҳрланамиз ва сизга муносиб Фарзандлар бўламиз!!!
 

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон

Қаранг азизлар сўнги манзилга кетаётиб ҳам Юртбошимиз бизларни янада бирлаштириб кетдилар. Орқаларидан дуо қилиб улар орзу қилгандек бахтли саодатли, фаровон ҳаёт кечирайлик. Зеро ҳар бир Ота учун орқасидан қолган бахтли фарзанд, авлодлар у дунёда ҳам ҳурсандчилик олиб келади. Биз уларнинг давомчилари, буюк Ўзбекистоннинг бахтли фарзандларимиз. Шундай пайтларда бир-биримизга суянч, далда бўлайлик. Аҳиллигимиз ва метин иродамизни кўриб атрофда пайт пойлаб турганлар аламидан тилин тишласин. ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ!!!

Бир ҳулосага келишдан олдин инсон фикр қилади, солиштиради, Худо берган ақлни ишга солади. Шу яшаб турган кунимизга, тинч фаровон турмушимизга, 25 йилда мисли курилмаган даражада яхши томонга ўзгарган ҳаётимизга шукрона қилмасак нонкўрлик бўлмайдими. Азизлар раҳматли юртбошимиз, Она Юртимиз, болаларимиз ўйнаб кулиб катта бўлаётган Ватанимиз учун ТУРИБ БЕРА ОЛАЙЛИК. ТОКИ БИЗ БИРДАМ БЎЛСАК ХЕЧ КИМ БИЗНИ ЕНГА ОЛМАЙДИ. БИЗ БИР ТАНУ БИР ЖОНМИЗ.
 

alt

 

Ўзбекистон Хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев

Аввалам бор барча дуо қилган яқинларимизга катта раҳмат дейман!!! Биз 25 йил давомида жудаям кўплаб катта марраларга мақсадларга етдик. Биласизми дунёда энг катта неъмат бу шукроналик тинчлик неъмати экан. Бугун ҳаммамиз шуни яна бир бор англадик. Биз учун оз меҳнатини кучини аямаган Бобомиз учун дуодамиз ва яна шуни биламанки биз мана шу юртимизни яна юксалтириш ва ривожи, айниқса тинчлиги учун фаровонлиги учун ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак. Мана шуни хам Президентимиз жуда хам хоҳлардилар ва истардилар. Ва биз албатта уларни айтганларини қиламиз ва бажарамиз ҳам, чунки ҳар биримиз шу кунгачам эришган мақсадларимиз ютуқларимизга мана шу инсоннинг катта меҳнати бор. Биз мана шундай тинч фаровон Ўзбекистонни ҳечқачон ёмон ниятли инсонларга бериб қўймамиз!!! Мана шу юрт фарзанди бўлиб шу юртга хизмат қилаётганимдан бахтиёрман.
Ишончингизни оқлашга ва барча айтган гапларингизни бир умир ёдимизда сақлашга ваъда берамиз. Биз ёшлар ўзбек фарзандлари юртимизни кўз қорачигимиздек асраймиз. Ва энг кераклиги сиз хоҳлагандек ва сиз каби ахил иноқ ва бир биримизга меҳрибон боламиз худо хохласа.
 

alt

 

Хонанда Шохруҳхон

Юрт учун, эл учун бизнинг эртанги буюк келажагимиз учун ҳеч қачон, ҳеч қаерда бўш келманг, азиз фарзандларим! И.А.Каримов. 

Биз Ёшлар Сиздан миннатдормиз. Юртимиз, халқимиз тинчлигимиз учун қилган меҳнатингизни қадрлаймиз ва унутмаймиз. Ишонаманки биз ёшлар сизнинг ишончингизни оқлаймиз. 
Биз Юртимизни тинчлиги,фаровонлиги йўлида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак.
Юртимизни кўра олмаётганларга аҳамият бермайлик, ахир Биз Келажги Буюк Ватан! 
Биз Юуртимизни Севамиз, Ватанимизни тинч ва бахтли ҳаёти йўлида охиригача хизмат қиламиз.
Огоҳ Бўлайлик, Бир Тану Бир Жон Бўлайлик, Ватанни Асрайлик!!!
 

alt

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова

Азиз ватандошлар! Оллоҳ юртбошимизнинг рухларини шод, оҳиратларини обод қилсин! Юртдошларимизга эса сабру-қаноат ато этсин! Биз энди ҳар доимгиданда матонатли, қийинчиликларга қарши курашувчан, кучли ва энг муҳими аҳил бўлишимиз керак. Муҳтарам Президентимиздан бизга мерос қолган тинч ва осойишта заминни кўз қорачиғимиздек асраб, биздан кейинги авлодларга қолдириш олдимиздаги энг муҳим вазифадир. Шундай оғир ва мураккаб дамларда бир-биримизга ҳамдард, ғамимизга шерик бўлайлик. Токи бизни кўкдан кузатиб турган буюк аждодларимиз сафига қўшилган қадрли юртимиз отасининг ҳам руҳлари шод бўлсин! Яшасин Ўзбекистон!

 

Хонанда Муниса Ризаева

Ҳурматли ҳамюртларимиз. Барчангизга яратгандан сабр сўрайман. Азизлар, Президентимиз раҳнамолигида биз улкан марраларни забт этдик. Диёримизнинг тинч ва фаровон ҳаётини асраш, уларнинг орзуларини амалга ошириш биз ёшлар қўлида. Интернет тармоқлари орқали тарқалаётган турли бузғунчи ғояларга, фикр ва мулоҳазаларга эътибор бермасдан бирдамлилик билан ҳаракат қилсак, олға борсак биз мақсадимизга эришамиз. Юртбошимиз бизни чексиз меҳр-муҳаббат билан севар эдилар. Улар бизга қандай яшашни ўргатиб кетдилар. Биз уларнинг ишончларини оқлашимиз, бир тану бир жон бўлиб, фақат олдинга интилишимиз керак. Биз асло бўш келмаймиз, зеро Президентимиз айтганларидек, «Азизларим, давр бизники, марра бизники!»

 

Хонанда Каниза Ахмедова 

Ҳақиқатдан улар бизга гўзал ва фаровон ҳаёт қолдирдилар. Барчаси учун миннатдормиз!!! Бугун қалбим нақадар яралики... Оллох раҳмат этсин! Қабрингиз нурга тулсин!!! Энди сизнинг бизга колдирган гўзал ва обод ерларни кезганда фақат кўз ёш ва хотиралар ила эслаймизми?!
Азиз Юртдошлар! Юртбошимиз ишонганлари биз ёшлар эдик! Уларнинг орзу-умидларини Биз, Буюк юрт фарзандлари амалга оширишимиз керак! Нияти бузуқ, тинчлигимизни кўролмаётганларнинг гапларига эътибор бермайлик! Бугунги кундаги тинчлигимизни, мусаффо осмонимизни, ахиллигимизни, Сизу биз бир бўлиб, сақлаб қолайлик Азизлар! Юртбошимизнинг охиратлари обод бўлсин! 

 

Актёр Алишер Узоқов

Биз учун оғир йўқотиш. Агар биз муҳтарам Президентимизни оҳиратлари обод бўлишини истасак биз бардам бўлиб, улар айтганларидек марраларни катта олиб, юртимизни биргаликда авайлаб- асраб, ёвуз кучлардан ҳимоя қилайлик. Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримов!

alt

 

«Шуҳрат» медали соҳибаси хонанда Манзура

Биз учун бу катта йўқотиш. Улар бизлар учун ҳамма нарса қилганлар...

 

Шоир Ахад Қаюм

Сизни ҳамма яхши кўрарди,
Фариштадай одам эдинггиз.
Ҳеч кимсага хайр демасдан,
Бу дунёни ташлаб кетдингиз.

Жаннатларда омон бўлинг сиз,
Сиз яшайсиз юрагимизда.
Қабрингиз шу қалбимиздадир,
Барҳаётсиз сиз орамизда.

 

alt

 

Хонанда Жахонгир Позилжонов

Азиз юртдошлар, барчамизга яратганинг ўзи сабр берсин. Азизлар бугунги кунда қилаётган дуоларимиз ижобат бўлсин . Бобожонимз ишонганлари биз ёшлар эдик, уларнинг орзу умидларини биз Буюк юрт фарзандлари амалга оширишимиз керак . Нияти бузуқ тинчлигимизни кўролмаётган инсонларни гапига эътибор бериб қўймайлик бугунги кундаги тинчлигимизни мусафо осмонимизни ахилигимизни сизу биз, бир бўлиб сақлаб қолайлик азизлар. Бобожонимиз охиратлари обод бўлсин.

 

Хонанда Шаҳзода 

Барча қўллаб-қувватлаганларга миннадорчик билдирмоқчиман. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия,Тожикистон, Озарбайжон шундай лаҳзаларда ўз дуоларингиз билан қўллаб-кувватлаётганингиз учун раҳмат. ЎЗБЕКИСТОН гуллаб яшнашда давом этади! Бизнинг улкан келажак режаларимиз кўп! Бизда кекса авлод кичикларни ҳурмат килади, ёш авлод эса ўз навбатида ота-онасини аждодларини барча нарсадан устун кўяди ! Биз ўз Президентимизни ОТА, ДОДА деб аташамиз кимдир ургатгани учун эмас, балки у ҳакикатдан ҳам бизни ҳимоя қилиб келган ОТАдир! У ўз ҳаётини ВАТАНГА бағишлади! БАРЧАСИ УЧУН РАХМАТ.

 

Ўзбек Миллий академик театри актрисаси Раъно Ярашева

 

alt

 

Азизлар, албатта юқоридаги барчаси Муҳтарам Президентимизга аталган дил номаларининг бир қисмидир. 

Ўзбек миллати қалбида буюк йўлбошчимиз хотиралари абадий сақланиб қолади.

Бизга Юртбошимиздан мерос қолган Озод ва обод юртнинг муносиб давомчилари бўлишимиз эса шубҳасиздир. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг