Янгиликлар
Meal&Drinks Choice Award-Da 2023-Yilning Eng Yaxshi Restoranlari Ma'lum Qilindi
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Шарқ тароналари фестивалининг очилиши
Кўхна Самарқанд шаҳрида дунё миқиёсида анъанавий маданият ва санъат байрамига айланиб бораётган “Шарқ тароналари” Х- халқаро мусиқа фестивали ўз ишини бошлади. Фестивал иштирокчилари маҳоратини дунёнинг 10 та давлатидан таклиф этилган Халқаро жюри аъзолари баҳолайдилар. Самарқанд шаҳри ҳозир ушбу фестивал сабабли янада гўзал тусга кирган. Мусиқа фестивали дастури доирасида турли давлатлардан келган миллий мусиқа ижрочилиги намуналарининг намойиши шунингдек, мусиқашунослар, композитор ва ижрочилар иштирокидаги илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунга келиб фестивалнинг дунёдаги нуфузи тобора ортиб бормоқда. Унда иштирок этиш ниятида бўлган санъаткорлар сони йилдан-йилга ошаётгани бунинг исботидир. Фестиваль ЮНЕСКО томонидан Шарқнинг йирик мусиқий анжумани сифатида тан олингани ва ушбу ташкилот шафелиги остида ўтказилаётгани унинг аҳамияти қанчалик юқори эканини кўрсатади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-08-2015
ИЗОҲЛАР 0