alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Шаҳзода Мухаммедова Москвада ўз тўпламини намойиш этади

Ўзининг серқирра ижоди билан танилган дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Москва шаҳрида 29 августдан 1 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган «Мода России 2017» номли кўргазмада ўз ижод маҳсулларини намойиш этади.

alt

Шаҳзода Муҳаммедова, дизайнер:

Мен «Беньков» номидаги Республика рассомлик билим юртининг «Бадиий тарихий ва замонавий либослар бўйича дизайнер» факультетида таҳсил олганман. Рассомлик болалигимдан сингиб кетган десам адашмаган бўламан.Чунки ранглар, чизмалар, портрет, пейзаж, натюрморт, эскизлар ҳаётимни мазмунига айланган. Рассомликка бўлган меҳрим, мени хам санъатга, ҳам дизайерликка олиб кирган. 2007 йил шахсий модалар уйимни очгач, чизган эскизларим асосида ўзбек миллий атлас, адрас, шойи матоларидан тиккан либосларим тўплами дунё подиумларида иштирок этишини ва юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар, нафақат бизни бой меъморчилк санъатимиздан, балки бизни бетакрор, ҳашамдор, бой либосларимиздан ҳам баҳраманд бўлишларини истардим. Илк модалар намойишимни Россия давлатининг Москва шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган давлатлараро «МОДА РОССИИ» фестивалидан бошладим. Мен тақдим этадиган тўпламдан 15 та либос ўрин олган.

Маълумот учун, «Мода России» мода оламидаги нуфузли тадбир ҳисобланади.

Бу кўргазмада қатнашганлар ўз брендининг номини танитиш ва Россиянинг мода олами билан ҳамкорлик қилиш имконига эга бўладилар. Кўргазманинг охирида ғолиблар махсус ҳайкалчалар билан тақдирланадилар.

alt

Шаҳзода Муҳаммедовага омад тилаб қоламиз.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг