ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Тангем»дан 3 млн долларлик совға

Таниқли актриса Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» номли телесериалини беминнат асосда ҳадя қилган. Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтини  уйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради дея умид билдирган.  


Айни пайтда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда фильмни ўзбек тилига ўгириш ва дубляж қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Саимдан, ранг-баранг хотиралар» - 30 қисмли драма бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504-1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Мазкур сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг «SBS» телеканалида эфирга узатилган. Хитой, Япония, Сингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни ўртача 3 млн АҚШ доллари эвазига сотиб олганлар.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-04-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг