alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тарғибот тадбирлари айни қизғин паллада

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган маданият ва санъат намоёндалари иштирокидаги «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 28 мартдан 2 апрел кунига қадар Тошкент вилоятининг 308та умумтаълим мактаблари ва 114 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида юқори савияда ўтказилди. Мазкур тадбирларда 130 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 130 минг нафар ўқувчи ёшлар ва талабалар жалб этилди.

alt

Мазкур тарғибот тадбирлари халқимиз ардоғидаги театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда ёшлар орасида таниқли бўлган эстрада хонандаларининг ҳар бир таълим муассасасига ташриф буюришлари, совет тузуми даври ҳақида ҳаётий мисоллар билан ҳикоя қилишлари, бугунги нурафшон ҳаёт ҳақида дилдан суҳбат қуришлари, бирга куйлашлари ёшларимизнинг маънавий тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатиши билан муҳим аҳамиятга эга.
Бундай таъсирчан учрашувларда миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билдирилди, концерт дастурлари ўтказилди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида ҳар бир ҳудуддаги туман ва шаҳарларда янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларида мустақиллик ғояларини тарғиб этишга қаратилган, доимий ҳушёрликка чорлайдиган театр томошалари намойиш этилди.
Таълим муассасаларида ўтказилган бундай тадбирлар, ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга, ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади. «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?»  мазмунидаги тарғибот тадбирлари 4 апрелдан Жиззах вилоятида старт олди.

Тарғиботчилар Жиззах шаҳри, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Зафаробод туманларидаги умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ташриф буюришди.Учрашувлар давомида тарғиботчилардан 27 мингдан зиёд талаба ёшлар билан юзма-юз суҳбатлашдилар. 
Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар жумладан Равшан Комилов, эстрада хонандалари Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова), «Сарбон» гуруҳи хонандаси Фарҳод Саидов, Даврон Эргашев, Азиз Реметов ҳамда маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, «жонли мисоллар» билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Тарғибот тадбирларининг ўзига хос томони шундаки, тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 17 декабрга қадар давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг