
Тарғибот тадбирлари доирасида санъат ахли пахта далаларида
Аввал хабар берганимиздек, «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўз ишини давом эттирмоқда. Тарбирларнинг навбатдаги манзили 3 октябрдан бошлаб Хоразм вилояти бўлди.
5 октябрь куни тарғибот тадбирлари Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларининг 30та умумтаълим мактаблари, 15та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда 7та фермер хўжаликларида бўлиб ўтди.

.jpg)
.jpg)
Мазкур тадирларда театр, кино, ўзбек эстрадасининг вакиллари жумладан, Райҳон Ғанива, Уммон гуруҳи, Анвар Санаев, Масрурбек Усмонов, Адхам Солиев ва кўпгина санъат намоёндалари иштирок этишди. Улар мактаб ва коллежлардаги учрашувлардан сўнг пахта далаларига йўл олдилар. Ҳашарчилар севимли санъаткорлари билан юзма-юз кўришиб, суҳбатлашибгина қолмай, биргаликда улар билан пахта ҳам тердилар.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Мазкур тадбирда иштирок этган хонанда Райҳон пахта далаларидаги ҳашарчилар билан учрашувдан сўнг, ўзининг инстаграмдаги саҳифасида суратлар жойлаб қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирган:
«Оқ олтинимиз, пахтамиз теримида ўз хиссасини қўшаётган ҳар бир ватандошимизни севаман, фахрланаман! Менинг юртдошларим энг самимий, энг меҳрибон! Ҳаммангизга омад, ғайрат ва ҳотиржамлик тилайман!»
расмий каналимизга обуна бўлинг!

ИЗОҲЛАР 0