
Тарғибот тадбирларининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти бўлди
Фарғона вилоятида 25-29 июль кунлари «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусидаги тарғибот тадбирлари якунланди.
Ушбу режа асосида тарғибот тадбирлар Фарғона вилоятининг 4та шаҳар ва 14та туманида яъни, Фарғона, Марғилон, Қувасой ва Қўқон шаҳарлари, ҳамда Ёзёвон, Қўштепа, Боғдод, Бувайда, Риштон, Олтиариқ, Учкўприк, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Қува, Тошлоқ, Фарғона, ҳамда туманларидаги 141та қишлоқ ва шаҳар фуқаролар йиғинларидаги ҳамда 838та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 196та тадбир ташкил этилди. Тарғибот тадбирлари 68та умумтаълим мактабларида, 41та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 5та Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 21та Маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 17та маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ фуқаролар йиғинлари гузарларида, 4та зиёратгоҳларда, 11та тантаналар саройида, 10та Маданият ва аҳоли дам олиш масканларида, 4 та истироҳат боғларида юқори савияда ўтказилди.




Шунингдек, белгиланган режага қўшимча равишда 15 маротаба Марғилон шаҳар марказидаги Маъмуржон Узоқов номли истироҳат боғида, Қувасой шаҳри марказидаги «Камолот» ёшлар истироҳат боғида, Данғара, Бешариқ, Ўзбекистон, Ёзёвон, Боғдод туманлари марказий ўйингоҳларида, Олтиариқ, Риштон ва Учкўприк туманлари марказий ҳиёбонларида, Қўқон шаҳар Бувайда тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳовлисида гала-концерт ташкил этилди.
Бундан ташқари 29 июль куни Фарғона шаҳар «Ёшлар маданият маркази» (амфитеатр)да якуний гала-концерт ташкил этилиб, унда 6000дан ортиқ иштирокчи, шундан 4000 ёшлар иштирок этди. Якуний гала-концертга Андижон ва Наманган вилоятларидан 100 зиёд ёшлар меҳмон сифатида таклиф этилди.




Тарғибот тадбирларида жами 284 200 нафар, шулардан 159 800 ўқувчи-талаба ёшлар ва 124 400 аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Мазкур тадбирларда 160дан ортиқ таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари, республика ва вилоятдаги шоир ва ёзувчилар, маънавият тағиботчилари иштирок этди.

ИЗОҲЛАР 0