alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Top-10 Uzbekistan никоҳ маросими

Лойиҳа ташкилотчилари – Top-10 Uzbekistan жамоаси. Булар Ўзбекистоннинг таниқли, талабгир ва иқтидорли бошловчилари: Азамат Алиев, Артур Бегларян, Арсен Длянчев, Дмитрий Филиппов, Нигора Каримбоева, Нилуфар Сотиболдиева, Ойхон Ифорзода, Фарҳод Алимов, Шерзод Икромов ва Шох Алимович.

alt

13 сентябрь куни ўтган тўй тантанаси – Top-10 Uzbekistan лойиҳаси доирасидаги илк кенг кўламли тадбир.

Байрамнинг бош қаҳрамонлари, ўнта жуфтлик, кастинг асосида танлаб олинган. Тадбирда иштирок этишни истаганлар ўз фотосуратлари ва севги тарихларини ташкилотчиларга жўнатганларидан сўнг, улар билан суҳбат ўтказилган.

Жуфтликлар орасида ўз никоҳ маросимини нишонлаганлар билан бир қаторда ўтган тўй санасини нишонлаганлар ҳам бор эди. 

Тантана қандай кечди?

Меҳмонларни киришда «Ёш истеъдодлар» симфоник оркестри кутиб олди.  Тадбир жуфтликларнинг залга ёрқин ва тантанали ташрифи билан бошланди. Оқшом давомида DJ Piligrim, Муниса Ризаева, DJ Ochil, Katryn Sky, DJ Petishka, Saida, Fano, Di Live band, Sharqoniy, «Мароканд» ва Bayxan гуруҳлари кеча қаҳрамонлари ва уларнинг меҳмонларини хушнуд этдилар. Tumor жамоаси ўзининг гўзал рақслари билан кайфият улашдилар. Хореограф Сергей Злотников Double Touch жамоаси билан жўшқин флешмоб ўтказди. Шоуда шунингдек, сеҳрли фокуслар устаси Дмитрий Поляков ҳам иштирок этди.

Ёрқин лаҳзаларга бой дастурни икки тантанали маросим – торт кесиш ва гулдаста отиш маросимлари янада бойитди. Ўнта гўзал жуфтлик бир вақтнинг ўзида Goodveen гуллар уйи томонидан тақдим этилган гулдасталарни отдилар ва бу жуда ажойиб кўриниш касб этди. Қандолатчи Наргиза Абдуллаева томнидан тайёрланган маросим тортини жуфтликлар томонидан кесилиши ҳам узоқ вақт иштирокчиларнинг ёдида қолади.

Лойиҳани ташкиллаштиришда профессионал жамоалар иштирок этдилар:

Тадбирга таниқли декораторлар жалб этилиб, улар томонидан президиумлар, столлар ва фотозоналар безатилди. Булар: Татьяна Орехова, Рано Салихова, Екатерина Ускова, Екатерина Ильиных, Бабанов Сирожиддин, Line Rose ва Hasan Decor жамоалари.
Фотосъемкалар профессионал фотографлар Арлан Байходжаев, Геннадий Нестеренко, Вероника Яцына, видеосъемкалар –Gold Vision Group ва Unique Present Production House жамоалари томнидан амалга оширилди.

alt

Техник жиҳозлаш Tarovat Media, «Ястреб», Анатолий Тарасенко ва Ahad Mix томонидан бажарилди. 
I.C. Lab, кофе Jum, Viva Maria Chocolatarie компанилари ҳам тадбирни қўллаб-қувватладилар ва жуфтликларга ўз совғаларини тақдим этдилар. 
Тадбир хавфсизлигини Bek Team жамоаси таъминлади. Тадбирнинг ташкилий ишларида Art Show ва Unique Present Media қўллаб-қувватладилар.

Маълумот учун телефон рақамлари: +99893 1821010
Сайт: vedushiy.uz
Facebook: Top-10 Uzbekistan 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-09-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг