Тўрт нафар хонанда лицензияси тугатилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 11 июлдан хонандалар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродовларнинг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабар берди.
«Лицензиатлар Тохир Садиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмурадовлар билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги, сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз», - дейилган хабарда.
Бундан аввал давтлат муассасаси хонандалар Шахноза Отабоева ва Дилмурод Султоновларнинг лицензиясини тугатган эди.





ИЗОҲЛАР 0