
Тошкентда ер усти тезюрар метроси қурилади
Тошкентнинг Сергели туманида жами узунлиги 8 километрдан зиёд бўлган олтита метро бекати қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев маълум қилди, дея хабар берди daryo.uz сайти.
Бекатлар йўл сатҳидан олти метр баландликда жойлашади. Улар Сергелининг Спутник даҳасидан «Олмазор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.
Туман ҳокими, лойиҳа устида ишлар давом этаётганлигини, метро шунингдек, кўп қаватли уйлар ва автомобиль йўллари қуришни шу йилдаёқ бошлаш режалаштирилганлиги ҳақида ва буларнинг барчаси тўрт йил ичида қуриб битказилишини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлиб, аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказган ва ер усти тезюрар метро қурилишини лойиҳалаштиришни жадаллаштириш вазифаларини белгилаб берган эди.
расмий каналимизга обуна бўлинг!

ИЗОҲЛАР 0