alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкентда Hilton бренди меҳмонхонаси ишга тушади

Тошкент шаҳрида 2017 йилда дунёга машҳур Hilton бренди остида фаолият юритувчи меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Sputnik агентлигининг «Ўзбектуризм»даги манбаси хабар қилган.

2014 йилда Hilton халқаро меҳмонхоналар тармоғи вакиллари билан пойтахт бинес-марказида жойлашган International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг бошқаруви айнан уларга ўтиши ҳақида келишувлар амалга оширилган эди. «Ўзбектуризм» вакили хабарига кўра International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг чап қанотида Hilton стандартларига мос равишда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

alt

Реконструкция қиланаётган бинога Hiltonнинг меъёрий талаби бу ягона тимсолга мос равишда бщлиши. Ҳозирда реконструкция ишлари Hilton талабларига мувофиқ олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари тугагач, меҳмонхона Hilton бренди остида тўлиқ равишда ишга тушади. Қурилиш ишлари қачон якунига етиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳозирда реконструкция жадал олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, 1997 йилдан бошлаб ушбу меҳмонхонани InterСontinental халқаро меҳмонхоналар тармоғи бошқарган эди. 2012 йилнинг май ойиида Ўзбекистон ҳукумати ва InterСontinental вакиллари иншоотни бошқариш бўйича шартномани узайтириш ҳақида келиша олмаган эдилар.

 

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг