
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Тошкентда илк осмонўпар бино қурилади
Кўп функционал мажмуа «А+» тоифадаги бизнес марказлар, беш юлдузли Ritz Carlton меҳмонхонаси, Ritz Carlton’дан премиум тоифадаги хизматли апартаментлар, жаҳонга машҳур брендлар бутиклари галереясини ўз ичига олади. Осмонўпар бинонинг энг юқориги қаватида жойлашган очиқ кузатув майдонига эга ресторандан пойтахт манзарасини томоша қилиш мумкин бўлади.
Мазкур мажмуа қурилишини Murad Buildings компанияси ўз зиммасига олган. Япониянинг энг етакчи лойиҳалаштириш ташкилоти Nihon Sekkei юртимиздаги илк осмонўпар бино конструкциясини ишлаб чиқади. Кўп функционал мажмуанинг ташқи кўриниши ва дизайни билан DP Architects халқаро меъморчилик бюроси шуғулланади.
Қурилиш ишлари жорий йилинг ноябрь ойида бошланиши режалаштирилмоқда.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-07-2018
ИЗОҲЛАР 0