alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкентдаги янги арт-объектларга назар

Лолақизғалдоқ кўринишидаги қизил чироқлар, пиёдалар йўлкаларида қад ростлаётган геометрик аркалар, футуристик услубдаги ўриндиқлар. Сизлар билан ўзгараётган Тошкентнинг фотосуратларини бўлишиш учун шаҳар бўйлаб кездик. 

Тунги ёритгичларни эслатувчи чироқлар пойтахтнинг Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасида ўрнатилган. Қуёш ботиши билан уларнинг чироғи ёниб, атрофни ёритади.

alt

Қарама қарши тарафда эса геометрик аркалар ўрнатилган. 

alt

Grand Palace (собиқ ТАТА) меҳмонхонаси олдидаги янгиланган боғда нафақат яёв, балки велосипедда сайр қилиш учун ҳам қулайликлар яратилган. Тунги чироқлар вазифасини замонавий, ёритгичлар билан жиҳозланган металл конструкциялар ўрнатилган. 

alt
alt

Шароф Рашидов кўчаси, Мустақиллик майдони қаршисида улкан қирмизи лолалар ўрнатилган.

alt
alt

Ҳудди шундай лолаларни Шота Рутсавели кўчасида жойлашган А.С.Пушкин ҳайкали атрофидаги майдонда ҳам кўриш мумкин.

alt

Навоий номидаги Давлат Академик Катта театри ёнидаги аллеяда ноанъанавий кўринишдаги ўриндиқлар қад ростлаган.

alt
alt

Рангли кийик кўринишидаги яна бир арт-объект Бешёғоч майдони ёнида ва Wyndham меҳмонхонаси қаршисида жойлашган.

alt

Яқиндагина таъмирдан чиққан «Central Park» боғи ёнида қўшимча чироқлар ўрнатилган. 

alt
alt

«Буюк ипак йўли» метро бекти ёнида TASHKENT LOVES YOU ёзуви ўрнатилган.

alt

Эндиликда Тошкентимизда рўй бераётган ўзгаришларга ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан фуқаролар таклифларин қабул қилиш бўйича янги лойиҳа ташкил этилди. Ҳар бир хоҳловчи https://tashkent-idea.org/ ҳаволаси орқали ўтиб, ўз таклифини қолдириши мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-06-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг