00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади
24 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган «Камолот - Тур» IX ёшлар веломарафони бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, пойтахтимbзда харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 9:00дан 11:00га қадар Абдулла Қодирий кўчаси (Юнусобод тумани, Ц-5 мавзеси)дан Қорасарой кўчасигача бўлган кўчалар (Шароф Рашидов, Шайхонтоҳур, Абай, Себзор, Қорасарой кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Ўз ўрнида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўраган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-09-2016
ИЗОҲЛАР 0