
Тўйлар энди аввалгидек бўлмайди
- Наҳор ошлари бўлмайди.
Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
- Тўйга 150 нафардан ортиқ одам таклиф қилинмайди.
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.
- Келин-куёвнинг кортежида 2тадан ортиқ машина бўлмайди.
Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт: никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш; оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши.
- «Love story»ни унутинг!
Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни «танишув», «сеп ёйди», «қуда таниш», «ота кўрди», «ота келди», «чарлари», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «куёв навкари», «келин навкари», «келин салом», «тоғора юбориш» ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, «пул қистириш», «пул сочиш», одобсиз шоулар, «севги тарихи» (Love story) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.
Қарорнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

ИЗОҲЛАР 0