
Турк режиссёри Меҳмет Бўздағ билан учрашув бўлиб ўтди
«Текден фильм» ва «Бўздағ фильм» бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағнинг ташрифидан асосий мақсад, «Жалолиддин Мангуберди» тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокара ўтказишдир.
Матбуот анжумани доирасида Халқаро пресс-клуб ташкил этилиб, уни Шерзод Қудратхўжаев олиб борди, ОАВ вакиллари меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишда.
Тадбир якунида, Меҳмет Бўздағ Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековга «Эртуғрул» сериалида акс этган бош кийимлардан бири ва байроғини совға қилди.
Меҳмет Бўздағ 1983 йилнинг 1 январида Туркиянинг Қайсери вилоятида туғилган. Бошланғич ва ўрта таълимни Қайсерида тамомлаб, олий таълимни Сакаря Университетининг Тарих факультетида давом эттирган. Сўнгги пайтларда энг машҳур сериал «Эртуғрул»нинг ҳам режиссёри, ҳам сценарий муаллифидир. Ҳозирги вақтда «Аскарнинг Қутлуғ зафари» номли сериал устида ҳам ишламоқда.

ИЗОҲЛАР 0