ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Уй кинотеатри» акцияси

99
0

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги давлат ва нодавлат телеканалларга кинофонддан 750 бирликдаги материалларни тақдим этади. Акциянинг биринчи босқичи 250 дан ортиқ ҳужжатли ва бадиий фильмлар (2015-2018 йиллар), мультфильмлар (2010-2018 йиллар), қисқа метражли фильмлар ҳамда болаларнинг севимли «Зумраша» киножурналининг янги сонларини (2016-2018) ўз ичига олади.
Шунингдек,  «Ўзбеккино» телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган  30 та янги фильмни тақдим этади.  Улар орасида «Қўқон шамоли», «Авлоний» , «Биринчи август» ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида оммавий кўнгилочар томошалар, жумладан кинотеатрлар фаолияти ҳам тўхтатилган. Шу билан бирга карантин кунлари ўқув муассасалари ёпилган, байрам  тадбирлари бекор қилинган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг