ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

UzAirways экипажи учун янги формалар

215
0

Бу ўзгариш сўнгги 15 йил ичида биринчи марта кузатимоқда. Янги формада шарқона услуб сақланиб қолган. Кийимлардаги асосий тўқ аквамарин ва терракот рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкадан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги учун тасма ва икки хил рангдаги шарфлар киритилган. Блузка ва бўйинбоғдаги безаклар шарқона услубда яратилган.

alt alt

Эркак борт кузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулрангдаги уч қисмли костюм кўринишида бўлиб, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

alt

Учувчиларнинг костюмлари ўз рангида қолдирилган. Тугмаларга ва галстуклар ўзгартириш киритиган.

alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-02-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг