alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда

Пойтахтимиздаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган «Олтин тепа» жоме масжиди янги биносининг қурилиш ишлари бошланди. Тўлиқ маълумот бу ерда.

alt

 

Италияда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган гандбол бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Батафсил.

alt

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ўзбек мусиқа маҳсулотининг сифатини ошириш ва яхшилаш мақсадида эстрада хонандаларни малака ошириш курсларига жалб этиб, маънавиятини юксалтиради. Бу ҳақда сайтимизда ўқинг.

alt

 

Сурхандарё вилояти бўйлаб «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» номи остида эзгу ғояни ўзида мужассам этган концерт дастури ўтказилмоқда.

alt

 

«Ниҳол», «Эътироф-2015» мукофотлари совриндори ҳушовоз хонанда Малика Эгамбердиева мухлисларга 2015 йилдаги «Жаннатмаконим менинг» номли концерт дастури дискини тақдим этди. Эндиликда барчада ушбу дискларни пойтахтимиз медиа дўконларида ҳарид қилиш имкони мавжуд.

 

15 июль куни Икуо Хираями номидаги Халқаро маданият карвонсаройида Римма Газалиеванинг ишлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

alt

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон «Отамдан ёдгорим онам» қўшиғига ишланган клипини тез орада мухлислари ҳукмига тақдим этади.

 

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилишига BBC телеканали, олимпиада спортчилари Бразилия жониворлари қиёфасида намоён бўлган реклама ролигини тақдим этди.

 

Наргиз Зокирова Максим Фадеев ва Ольга Серябкиналар билан ҳамкорликда яратган «Беги» композициясига ишланган клипни оммага тақдим этди. Видеомаҳсулотнинг премьераси 14 ииюль куни расмий youtube-каналида бўлиб ўтди. Клипни кўриш.

alt

 

Бугун, 14 июль санасида «Музлик даври: тўқнашув муқаррар» мультфильмининг премьераси бўлиб ўтади. Бу сафар воқеалар ривожи ер ва космосда бўлиб ўтади. Афиша билан танишинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг