alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳамюртимиз Россиянинг «Ажойиб одамлар» кўрсатувида

Тошкентлик Хусниддин Исмоилов «Россия 1» телеканали кўрсатуви бўлмиш «Ажойиб одамлар»- «Удивительние люди» лойиҳасида иштирок этди.

Хусниддин Исмоилов – Тошкент шаҳрида яшайди, 22 ёшда. У Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ходими.  Унинг қобилияти, ажойиб хотирасидадир.

alt

Хусниддинга топширилган вазифа, унга студияга киришдан олдин берилган бир қанча авиайўловчиларнинг чиқиш талонларини кўриб, ундаги барча маълумотларни, яъни жўнаб кетиш, учиб келиш манзили ва вақти, рейс рақами ҳақидаги маълумотларни эслаб қолиб, студия экранида ихтиёрий равишда танлаб олинган йўловчининг расмини кўриб, ушбу барча маълумотларни этиб беришдан иборат бўлди.

Хусниддин Исмоилов 5та авиайўловчининг барча маълумотларини ҳеч бир ҳатосиз айтиб берди ва барча жюри аъзолари, ҳамда томошабинларни лол қолдирди.

«Ажойиб одамлар»- «Удивительние люди» лойиҳаси инсонларга ўзларининг ноёб қобилиятларини ойнаижаҳон орқали намоён этиш имконини беради.

Хусниддинга лойиҳада омад тилаймиз. Ҳамюртимизнинг иштирокини мазкур видео орқали кўришингиз мумкин. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг