alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Янги овозлар» телелойиҳасининг якуний саралаш босқичи

29 ноябрь куни Алишер Навоий кино саройида «Янги овозлар» телетанловининг якуний саралаш босқичи бўлиб ўтди.

alt

Бундан аввал, 20-22 июль кунлари «Ёшлар ижод саройи»да «Янги овозлар» телетанловининг дастлабки саралаш босқичи ўтказилган бўлиб, 10-11 ноябрь кунлари эса биринчи босқичнинг иккинчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.

alt

Телелойиҳага Даврон Кабулов, ҳамда Нилуфар Сотиболдиевалар бошловчилик қилишмоқда.

alt

Иштирокчиларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, Адҳам Солиев, Муниса Ризаева, Хуршид Инагамовлар баҳолаб боришмоқда.

alt

Ҳар бир иштирокчи адолат меъзонлари асосида, ўзининг қобилятидан келиб чиқиб баҳоланади. Баҳолаш, яъни саҳнага чиқиб қўшиқ куйлаган иштирокчининг ижроси ҳакамларга ёқса ҳакамлардан бирортаси қизил тугмачани босади. Қизил тугмача босилиши билан ҳакамнинг ўтирғичига ўрнатилган чироқлар ҳам ёниб, иштирокчининг ижроси унга маъқул бўлганини билдиради.

Ҳакамларнинг чиғириғидан ўтган иштирокчи ўзига маъқул бўлган хонандани устоз сифатида танлайди. Ўша устоз иштирокчини лойиҳанинг кейинги босқичига тайёрлаб боради.

Ҳакамларнинг ҳаққоний баҳо қўяётганини назорат қилиш учун ўз ишининг усталари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда Равшан Намозовлардан иборат эксперт гуруҳи шакллантирилган.

Танлов, мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш ва турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш мақсадида ташкиллаштирилган.

«Янги овозлар» танлови 18,30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилди. Телетанловнинг дастлабки илк саралаш босқичида ўз иқтидорларини тўла намоён этиб, муваффақиятга эришган 120 нафардан зиёд ёш ижодкорлар танловнинг биринчи босқичининг иккинчи саралаш босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган бўлиб, шундан 45 нафар ёшлар иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Телетанловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иштирок этиш истагини билдириб, хужжат топширган ёшларнинг сони 400 нафардан зиёдни ташкил этди.

«Янги овозлар» телетанлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Алишер Навоий номли кино саройи ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг