
Ёдгор Саъдиевга Қорақалпоғистон Халқ артисти унвони берилди
Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда daryo.uz 30 август кунидаги Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг қарорига асосланган ҳолда маълум қилган.
Ёдгор Саъдиевдан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси расмий сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун, 2016 йилнинг 12 июнь куни 70 ёшни қаршилаган Ёдгор Саъдиев 1989 йили Республика Давлат мукофотини қўлга киритган, 1998 йили эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

ИЗОҲЛАР 0