alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази меморандум имзолади

8 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров икки ташкилот ўртасида англашув Меморандумини имзоладилар.

alt

Меморандум доирасида «Ёш киноижодкорлар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этилди ва келажакда Уюшмага бирлашган ёшлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик кинолойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, меморандумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида «Ёшлар пресс клуби»ни ташкил этиш ҳам белгиланган бўлиб, бу орқали ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимига бағишланган турли шакл ва жанрларда кўрсатув ва теледебатлар тайёрлаш назарда тутилган.

alt

Бугунги кун кинематографияси учун ўта долзарб ҳисобланган масала, яъни замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш, ёш авлод маънавиятига, тарбиясига ижобий тасир кўрсатадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар, шунингдек, телесериаллар ишлаб чиқариш ҳам мазкур ҳужжатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

alt

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар   иттифоқининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековлар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига, жумладан, ижодкор ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, давлат миқёсидаги эътибор ҳақида гапириб, ёш ижодкорларни янада фаолликка, бадиий савияси юқори асарлар яратишга чақирдилар.

alt

Шундан сўнг Ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти – «Welcome to Bukhara» номли имиджли видероликнинг тақдимоти ўтказилди. 

 

Видеоролик ғояси муаллифи ҳамда режиссёри ўзининг «Она» («У») қисқа метражли фильми билан танилган Мухлиса Азизова бўлиб, у мазкур ишида Бухоронинг гўзаллиги-ю, туристик салоҳиятини нафақат тарихий обидалар, балки инсонлар чеҳрасидаги бахт, қувончда акс эттира олган ва бу билан лойиҳа олдига қўйилган мақсадга эришган.

altaltaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг