alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

“Ёшлар ҳафталиги” юзасидан матбуот анжумани

Жорий йилнинг 16-20 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади. Мазкур ҳафталик юзасидан 5 октябр куни “Ёшлар ижод саройида” матбуот анжумани бўлиб ўтди.

alt
alt

“Ёшлар ҳафталиги” - “Камолат”ЁИҲ, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

alt
alt

“Ёшлар ҳафталиги”ни ташкил этишдан мақсад – талаба-ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни мустақил фикрлашга, ўз ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодига эга баркамол авлодни шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини намоён этиш ва рағбатлантириш, мамлакатимиздаги ислоҳотларда етакчи куч сифатида ўзини намоён этиш, шунингдек янги марралар сари руҳлантиришдан иборат.

alt
alt

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида:

1.  Қисқа метражли фильмлар фестивали;
2.  Мода ва дизайн фестивали;
3.  Талабалар театр студиялари фестивали;
4.  “Қувноқлар ва зукколар” танлови;
5.  “Тафаккур синовлари” танловининг финал босқичи;
6.  “XXI аср- интелектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференция;
7.  “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими каби тадбирлар ўрин эгаллаган.
“Ёшлар ҳафталиги” юзасидан фикрлар блан ўртоқлашиш ниятида санъаткорларга юзландик.
    alt
 
Адиз Ражабов:

“Мамлакатимизда биринчи маротаба ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Қисқа метражли фильмлар фестивали” ўрин эгаллаганидан жуда хурсандман. Бундай машаққатли ва масъулиятли вазифани зиммасига олган ёш киночиларга омад тилайман. Катта кинога кириб бориш учун эса бу яхши имконият. Ҳозирда ёш киночилар томонидан 50 дан зиёд  қисқа метражли фильмлар тақдим этилган бўлиб, улардан энг яхшилари профессионал киношунослар томонидан саралаб олинади. Бу эса ёш ижодкорларга катта мактаб вазифасини бажаради”.

alt
 
Райҳон Уласенова:

“Бу фестивал орқали ёшларимиз ўз иқтидорларини намоён этиш бахтига муяссар  бўлади. Ёшларимизга яратилган имкониятлар анчагина. Улардан унумли фойдаланилсагина кўзланган марраларга йўл очилади. Энг қувонарлиси эса ёш ижодкорлар кино соҳасида катта тажрибага эга режиссёрлар Аюб Шаҳобиддинов, Ёлқин Тўйчиевлар билан ишлаш имкониятига эга бўлади. Ёш ижодкорларга фақат олға деб қоламан. Фестивал сабаб янги истеъдодлар кашф этилишига ишонамиз”.

alt

Дилноза Кубаева:

“Бизнинг юртимизда ёшларга эътибор юксак даражада. Ушбу лойиҳада “Талабалар театр студиялари” фестивали ўрин олган экан бундан бошимиз осмонга етди. Бу фестивал иқтидоринг борми, қани уни намоён эт, ўзингни кўрсат мана марди майдон марра сеники дейдиган ҳақиқий имкониятдир. Ман истардимки, ёшлар қандай мавзуни олиб чиқмасин, аввало, ундан ўзи завқ олсин хурсанд бўлсин. Шунда бошқаларга ҳам манзур бўладиган ижодий иш яратишлари мумкин. “Талабалар театр студиялари”  фестивалида Қорақалпоқ Давлат университети, Қарши Давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университети, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ҳамда Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаларининг театр жамоалари миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни намойиш этишади. Ўзбекистон маданият ва санъат институтида ташкил этиладиган намойишларга ҳайъат аъзолари ва ёш томошабинлар томонидан баҳо берилади ва  энг зўр деб топилган саҳна намойиши Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилиши жуда  қувонарли ҳол”.

alt

Таъкидлаш жоизки, келгусида анъанавий тарзда бўлиб ўтиши режалаштирилган “Ёшлик ҳафталиги” ёш санъат усталарининг Гала-концерти билан якунланади.

alt
alt
alt
alt
alt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг