#YoshlarFestivali2016: Ёшлар байрами ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилда республикамизнинг барча ҳудудларида «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказилмоқда. Фестивалга март ойида старт берилган бўлиб, май ойига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Фестивал доирасида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида 800 нафардан республика тарғибот гуруҳи аъзолари, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маданият ва санъат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, эстрада хонандалари, опера ижрочилари, кино ва театр актёрлари, ёш олимлар, давлат мукофоти ва «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони совриндорлари, спортчилар иштирок этмоқдалар.
Тадбир доирасида 18та лойиҳа ташкил этилиб, уларда 3 миллиондан ортиқ ёшлар иштироки назарда тутилган.
Маданият ва санъат арбоблари, театр, кино актёрлари, эстрада хонандалари шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларига ташриф буюриб, ёшлар билан учрашувларда иштирок этишмоқда.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Фестивалда иштирок этаётган санъат ахли эса ҳар бир кундан суратларни ўзининг ижтимоий трамоқлардаги саҳифаларида жойлаштириб, таассуротлар билан бўлишмоқдалар.
Фестивал якунида ҳудудларда йил давомида Ҳаракат томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этганлар – «Ёшлар билан ишлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокими», «Тадбирларни сифатли ташкил этган Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгаши» номинациялари бўйича тақдирланадилар.
Манба: kamolot.uz
ИЗОҲЛАР 0