alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Юлдузлар болалар учун

Мазкур қўшиққа Лола режиссёрлигида клип ҳам суратга олинди. Клип суратга олиш жараёнида таниқли спортчилар, хонандалар, раққослар, созандалар, актёрлар ва болалар жамоалари иштирок эттилар.

Қўшиқ мусиқаси «Эътироф»  Давлат мукофоти совриндори Шуҳрат Зокировга, матни эса Шоира Ғиёсовага тегишли.

Лола Юлдашева, хонанда

«Мактабгача таълим вазирлигидан таклиф тушганда,  бажонидил қабул қилдим, чунки шундай лойиҳада иштирок этишни доим орзу қилганман. Сценарий бўйича икки сюжет чизиғи бўлиб, бир қизалоқ ва болакайнинг ҳикояси кўрсатиб берилади. Бу, албатта,  бадиий тўқима, лекин мавжуд инсонларнинг муваффақиятлари тарихи асос қилиб олинган. Клипдан кўзланган асосий мақсад – ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини, асосийси орзуга ва ўз фарзандига ишонч эканлигини кўрсатиш. Биз болажаонларимиз бошқаларга ўхшамаганликларидан уялмасликлари, аксинчқ ғурурланишлари ва иқтидорларини ривожлантиришлари кераклигини англатмоқчимиз. Суратга олиш ишлари бир ҳафта давомида, кечаю кундуз олиб борилди. Тайёргарлик ишлари жуда узоқ ва пухта олиб борилди. Болалар ролларини жуда ҳам ишонарли қилиб ижро этишди. Мен улар билан фаҳрланаман».

Биринчи июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига тақдим этиладиган қўшиққа суратга олинган клип устида Лоладан ташқари ўз ишининг усталари бўлган - оператор Рустам Мурадов, иккинчи режиссёр Санжар Маткаримов, саҳналаштирувчи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, либослар буйича рассом Ҳилола Шер меҳнат қилдилар.

Нодира Ҳамроева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, А.Навоий номидаги ДАКТ солисти

«Мен бундай лойиҳаларда иштирок этишдан доим мамнунман. Менга бу клипда суратга тушиш таклифи билан чиқишганда, мен ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Шундай лойиҳанинг бир бўлаги бўлиш имкониятини берганликлари учун миннатдорман. Мазкур ишдан сўнг хайрия акцияларида иштирок этиш хоҳиши янанда ортди».

alt

Клипда 300дан ортиқ одам иштирок этди. «Томоша», «Monster kids», «Аладдин» болалар жамоалари, «Пахтакор» болалар футбол жамоаси, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов, Алишер Навоий номидага Давлат академик Катта театри солисти Нодира Ҳамроева, «Йилнинг энг яхши ҳаками» номинациясида «Global Soccer Awards» мукофоти совриндори Равшан Ирматов, таниқли футболчи, «Локомотив» клуби ҳужумчиси Сардор Рашидов, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, таниқли хонанда ва актёрлар шулар жумласидан.

Лойиҳа асосчиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.

Шаҳноза Мирзиёева, Макабгача таълим вазирлиги вакили

«Муваффақият ва ўзликни англаш болаликдан шаклланади. Биз фарзандларимизга кичик ёшдан нимани сингдиришимиз, болаларимизнинг бугунги танловига нафақат уларнинг, балки бутун бир давлатнинг келажаги боғлиқ. Уларга бу маъсулиятли ишда кўмаклашиш бизнинг умумий вазифамиз».

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг