alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Зироат Мирзиёева халқаро веб-форумда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева нутқида ногиронлиги бўлган болалар таълимининг ачинарли аҳволда қолаётганига урғу берди.

Зироат Мирзиёева, «Замин» халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси:

«ЮНЕСКО маълумотларига кўра, пандемия туфайли ҳанузгача дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми анъанавий таълим олиш имкониятига қайта олмаяпти. Бу жуда ачинарли албатта. Ушбу муаммо онлайн ўқув курслари орқали қисман ҳал қилинишига эришиляпти. Лекин ногиронлиги бўлган болалар таълими масаласи ҳанузгача жуда ачинарли аҳволда қолмоқда. Бугун фурсатдан фойдаланиб, ушбу болаларга ҳам бошқа болалар каби тенг имконият ва шароит яратиш, уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш ўта муҳим масала эканини таъкидламоқчиман. Ва нафақат давлат идораси мутассадилари, балки бутун жамоатчиликни мазкур масалага жиддий масъулият билан қарашга чақириб қоламан.Чунки ҳар бир боланинг ўзлиги бор. Болалар ҳар хил бўлганлиги билан уларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши лозим. Шу сабабли таълим жараёнларида ҳар бир бола учун индивидуал ёндашувни топиш, ҳеч бир ўғил ва қизни эътибордан четда қолдирмаслик зарур».

alt

«Замин» фонди раҳбари ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳамма билан тенг бўлиши ва ўз ўринларини топиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш фонднинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Халқаро веб-форумнинг ялпи мажлисида БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Моҳаммад, БМТ Бош котибининг ўринбосари Татьяна Валовая, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман ва UNISEF’нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хан ўз нутқлари билан чиқдилар.

Зироат Мирзиёева ўз нутқида Жаҳон болалар куни арафасида бу каби халқаро форумни ўтказишни анъанага айлантиришни таклиф қилди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-11-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг