alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Кўкалдош мадрасаси

Беруний шоҳкўчаси
Харитада кўриш
Кўкалдош мадрасаси
Мўлжал
Чорсу метро бекати

Кўкалдош мадрасаси Чорсу майдони атрофидаги баланд тепаликда жойлашган. Масжидни Тошкент хонининг (1551-1575йй) вазири Кўкалдош (сут иниси) қурган деб ҳисобланади. Мадраса анъанавий услубда: ҳужралар билан ўралган, дарсхонаси ва бурчакда масжиди бор кенг ҳовли. Олд томони  - баланд пештоқли, икки қават болохонали ва бурчакларида минорачалари - гулдастаси бор.  XVIII аср охирида мадрасадан карвон- сарой сифатида фойдаланишган, 1860 йилда Қўқон хонига қалъа ҳамда қатл этиш жойи (юқори панжарасидан тош майдонга хиёнаткор аёлларни қопга солиб ташлаб юборишган) вазифасини ўтаган.

Кўкалдош мадрасаси - XVI асрнинг Ўрта Осиёдаги сақланиб қолган энг йирик мадрасаларидан бири, ўз вақтига хос жойлашиш хусусиятларини мужассам этган. Мадраса пишиқ ғиштдан қурилган. Томонларининг фақат биттасига безак берилган. Равоғида ўйма безаклар - сирланган  ғиштлар ва сопол қолдиқлари сақланиб қолган, улар 1950 йилларда тўлдирилган.

Катта тарихий-меъморий ёдгорлик бўлган Кўкалдош мадрасаси авария ҳолатида бўлишига қарамай, сақланиб қолган ва қайта тикланган.

Чорсу майдонининг меъморий мажмуасига Кўкалдош мадрасасидан ташқари Хўжа Ахрор Вали жума масжиди ҳам киради.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг