alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Дилсўздан ифтор дастурхонига рецепт

alt


Масаллиқлар:

500 гр 
қўй гўшти қиймаси
2 дона пиёз
150 гр майда гуруч
50гр сарёғ
Туз,мурч,куркума ва қуруқ райҳон

 

Пиёзни қирғичдан ўтказиб, қиймага қўшамиз, гуручни яхшилаб ювиб, уни ҳам пиёз ва қийма солинган идишга соламиз, туз, мурч, куркума ва қуруқ райҳон қўшиб, устида эритилган сарёғни қуямиз. Масаллиқларни яхшилаб аралаштирамиз.
Ток баргларини 10 минутга қайноқ сувга солиб қўямиз. Сўнг тайёр қиймани ток баргига солиб, кичкина қилиб тугамиз. Қанча кичкина бўлса, шунча чиройли чиқади. Четлари чиқиб қолмаслиги керак.

alt

Қозонга чиройли қилиб териб чиқамиз ва устидан сал кўмгунча қайнаган сув қуйиб ликопча билан бостириб, устидан қозонни қопқоғини ёпамиз ва 30-45 мин ўрта оловда қайнатамиз.

Тайёр бўлган таомни чиройли қилиб ликобчага териб, махсус соус билан тортамиз.
Соус қуйидагича тайёранади: қатиққа майдаланган саримсоқ қўшиб, аралаштирамиз.

alt

Тутган рўзангизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин! Ёқимли иштаха!

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-04-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг