alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Шаҳри азим "Минг Ўрик"

Миробод тумани
Шаҳри азим
Мўлжал
собиқ вино заводи

Яқин вақтгача Мовароуннаҳр кўчасининг Амир Темур ҳиёбони билан  бирлаштириб турадиган бир қисмида номини шу ерда барпо қилинган катта ўрикзор боғ номи билан аталган Минг Ўрик тепачалари қад кўтарган эди.

Минг Ўрик Салар каналининг бурилишида жойлашган. Уўз режа тизими бўйича ягона. Майдони 35 гектарни эгаллаган. Феодал муносабатлар туғилиши, халқаро карвон йўлида жойлашганлиги, шу вақтга келиб Турк ҳоқонлигида вазият турғунлашгани қалъанинг шаҳарга айланишига сабаб бўлган. Эрамизнинг V асрларида Чочонапни эфталитлар забт этган. Улар Ўрта Осиё саҳнида йирик давлат яратганлар. У эрамизнинг VI асрида жанубдан Сосонийларнинг, шимолдан  - қабилаларнинг янги кучли уюшмаси - Турк ҳоқоноти томонидан берилган зарблари остида қулади. Бу сиёсий ҳодисалар натижаси - эфталитлар салтанатининг турк ҳоқонлиги билан кураши туфайли VII аср бошларида пойтахт Минг ўрик шаҳрига кўчирилди. Чоч Турк ҳоқонлиги таркибига кирди.

Ёзма манбалар  VI-VIII асрлардаги Чоч шаҳарлари ва унинг пойтахти тузилиши ва хусусиятлари ҳақида жуда кам маълумот беради. Бу маълумотларни кўпроқ археология  тўлдиради. Тошкент микрооазиси, яъни замонавий Тошкент территориясида ўрта асрлар бошланиши даврида 4 шаҳар, 20та қалъа ва қишлоқларни ўз ичига олган бутун бошлиқ узел жойлашган. Уларнинг марказий жойини пойтахт - Мадинат аш-Шош эгаллаган. Минг Ўрик шаҳри азими  харобалари ўрганилган жойни кейинроқ араб манбалари шундай атаганлар. Чоч араб тилида "Ч" ҳарфи бўлмагани учун Шош деб аталган.
VII-VIII асрларда бутун вилоят бўйлаб шаҳар қуриж авж олб кетди, шу туфайли Чоч вилояти кейинчалик "минглаб шаҳарлар" мамлакати деб аталди, Минг Ўрикдаги шаҳар эса гуллаб яшнади.  У таянч-қалъа ва аслан шаҳар Шаҳристонни ўз ичига олган. Таянч қалъа зич пахса ва гувала ғиштлардан қурилган девор билан ўралган, зина шаклидаги тўғрибурчакли минораларга эга эди. Қалъа ёнидаги офтобпарстларнинг кўҳна ибодатхонаси харобалари устига ҳукмдорларнинг шаҳарнинг пойтахт эканлигининг  далолати - расмий  саройи қурилган. Сарой тепаликнинг чўққисида жойлашиб бутун шаҳар устидан устун бўлиб турар эди.
Сарой кўплаб хоналар, шу билан бирга асосий зал ва кенг кулуарлар, яшаш жойлари ва омборхоналардан иборат эди. Бу ерда олов ибодатхонаси жойлашган иншоот ҳам тозалаб олинган. Тақдир бу иншоот билан бешафқат муносабатда бўлган. Ёнғин ва кейинчалик қайта қуришлар унинг жиҳозларини бутунлай йўқ қилган. Фақат арзимас изларгина деворлар Самарқанд Афросиёбидагидай шоҳлар ва аъёнлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи, эпик сюжетлар, диний маросимлар акс эттирилган ранг-баранг суратлар  билан безатилганидан далолат бериб турибди. Минг Ўрикдаги ва Тошкентнинг бошқа жойларидаги бундай иншоотларни тадқиқ қилиш кўрсатадики, воҳа араб давригача бўлган Ўрта Осиё маданий ютуқларининг энг юқори эталони бўлган сўғдлар маданияти тарқалган ареалга кирган.

Сарой мажмуаси аввалги замондан қолган девор ва пол устига қурилган. Мовароуннаҳрнинг бошқа саройларига ўхшаб, Минг Ўрик қалъа яқинига қурилган. Тепаликка қурилган сарой, қалъага ўхшаб бутун шаҳардан тепада турган ва шаҳар таълимининг устуни бўлган.

Шаҳристон 7,5 гектар майдонга эга бўлиб, зич қурилишлардан иборат бўлган. Шаҳристонда йирик уйлар ва ҳунармандлик устахоналари бўлган. Эрамизнинг VII асридан бошлаб янги тангалар зарб қилина бошлаган ва улар Чочда, Минг Ўрикда ишлаб чиқарилган деб тахмин қилишга асослар бор. Унинг территориясида темирчилик ва кулолчилиу устахоналари излари топилган. Керамик топилмалар арзимас бўлсада, етарли даражада маънодор.
Сополдан ташқари темир буюмлар, жигарранг хайкалчалар ва ўйинчоқлар топилган. Ўша даврда тўқимачилик ҳам юксак даражада ривожланган. Тошкент остидан олтин, кумуш, мис қазиб олиниб Чоч ўлкаси ўз тангаларини зарб қилган.
Чоч ва Сўғд қадимдан йирик деҳқончилик ҳудуди бўлган. Икки дунё чегарасида мураккаб муносабатлар бўлган. Улар баъзан очиқчасига душманлик қилганлар, лекин асосан қалин иқтисодий-савдо алоқаларида бўлганлар. Бу пайтда Чочниг сиёсий ўрни анча мустаҳкам эди. Унинг вакиллари бошқа вилоятлар элчилари ва савдогарлари билан бирга Сўғд ҳукмдори саройига келиб турар эдилар. Бу Афросиёбдаги деворга VII-VIII асрда чизилган суратдан кўриниб турибди. У ерда Чочлик элчи бошқа вилоят элчилари билан бирга тасвирланган. Минг Ўрик Туроннинг афсонавий ҳукмдори Афросиёбнинг яшаш жойи бўлган деб ҳисоблайдилар

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг