Фарзандингиз илк бор мактабга қадам қўйдими?!
Биринчи синф ўқувчиси бўлиш осонмас, чунки бу - ҳаётда янги босқич, устига устак оддий иш ҳам эмас. Ота-оналарнинг вазифаси - бу даврда фарзанди иложи борича камроқ ноқулайликлар ҳис қилишини таъминлашдир. Бу мақолада сиз биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари учун бир неча маслаҳатларни топасиз.
Кўпинча болалар муаммолари бизга арзимас, ўйлаб топилгандек кўринади, аммо бола учун бу муаммолар катталарнинг муаммоларидан кам аҳамиятга эга эмас. Биз учун арзимас нарса 7 ёшли бола учун деярли фожианинг ўзи. Бундан ташқари биринчи синф ўқувчисининг ота-оналари фарзанди кескин улғайиши керак бўлгани туфайли 7 ёш кризисини бошидан кечираётгани ва бу нарса вазиятни янада мушкуллаштириш
Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари ўзларини қандай тутишлари керак? Биринчидан, асабийлашманг, ҳеч бўлмаса асабийлашаётга
Иккинчидан, боланинг олдида ўқитувчисини танқид қилманг. Албатта, мукаммал ўқитувчининг ўзи йўқ. Аммо биринчи синф ўқувчиси учун ўқитувчи - ота-онадан кейин турувчи иккинчи муҳим шахс (баъзан, биринчи), ва унинг учун ким тараф бўлишни танлаш вазияти жуда оғриқли. Агар сизнинг ўқитувчига савол ёки даъвойингиз бўлса, уни ўқитувчи билан юзма-юз, фарзандингиз иштирокисиз ҳал қилинг. Шунингдек, боланинг олдида мактаб билан боғлиқ молиявий масалаларни муҳокама қилманг.
Учинчидан, бепарво бўлманг. Баъзи биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига мактабда бўладиган ишлар фақат ўқитувчиларнин
Лекин ўқитувчи билан болангизсиз гаплашинг, айниқса у бирон гуноҳ қилган бўлса. «Битта болага икки катта киши» вазияти биринчи синф ўқувчиси стрессини янада чуқурлаштиради
Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига кўпинча фарзандлари 1 сентябрда кескин улғайиб қоладигандек туюлади. Албатта, мактабда ўқиш бола елкасига ўзига олиши керак бўлган маълум бир жавобгарликни юклайди. Бу энди фарзандингиз сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз
Шунингдек, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари бола учун фақат биринчи 1- 1,5 ой қийин эмаслигини ёдда тутишлари зарур. Ўқув йили мобайнида бир неча «нозик» даврлар бор, бу пайтда боланинг иш қобилияти пасайиб, чарчоғи ошади. Бу қишки таътилдан аввалги иккинчи чорак охирлари, қишки татилдан кейинги биринчи ҳафта ва энг узун бўлган учинчи чоракнинг ўрта ва охирлари. Айтиш жоизки, бу нарса нафақат биринчи синф ўқувчилари учун, балки барча ўқувчилар учун хос, шунчаки биринчи синф ўқувчилари кўпроқ буни оғирроқ ўтказадилар.
Боланинг ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоятига бепарво бўлманг, уни муғомбирликда айбламанг. Аслида муғомбирлик қиладиган биринчи синф ўқувчиси кам учрайди (агар, масалан ўзингиз телефонда бошлиғингизга касаллигингизн
Албатта бу, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарига беришимиз мумкин бўлган маслаҳатларнин
ИЗОҲЛАР 0