alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Тадбирлар

Халқаро Tashkent Open мусобақаси

Халқаро Tashkent Open мусобақаси

Республика олимпия захиралари теннис мактабида 24 сентябрдан 1 октябрга қадар халқаро Tashkent Open аёллар мусобақаси бўлиб ўтади. 

20 мамлакатдан 40 нафардан зиёд теннисчи аёл мусобақада қатнашиш тўғрисида ариза тақдим этган. Уларнинг 17 нафари профессионаллар бўлиб, WTA рейтингининг биринчи кучли юзталигидан ўрин олган.

Мусобақаларда Ўзбекистон термаси жамоаси номидан икки теннисчи - Нигина Абдураимова ва Сабина Шариповалар иштирок этади.

Тошкент очиқ чемпионати ғолибалигига асосий номзодлардан бири швециялик Юханна Ларссон. Шунингдек, Кирстен Флипкенс (Бельгия, 58-ўрин), Чагла Бююкакчай (Туркия, 69), ҳамда Нао Хибино (Япония) имкониятларига ҳам юқори баҳо берилмоқда.

29 ва 30 сентябрь кунлари эса Tashkent Open мусобақалари доирасида болалар учун таниқли теннис усталари раҳбарлиги остида маҳорат дарслари ўтказилади. Журналистларнинг ҳаваскорлик учрашувлари (28 сентябрь куни), Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар, хорижий ваколатхоналар, чет эл компаниялари, фирмалар ва қўшма корхоналар вакиллари учун мусобақа (1 октябрь) бўлиб ўтади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил этиб, уларнинг 226,75 минги ўйинчиларга тақдим этилади, қолган қисм эса тадбир ташкилотчилари харажатлари учун сарфланади.

Бошланиш вақти: соат 08:00

 

Маъулумот учун: + 998 71 2372554, +9989 71 2601891, +998 71 2637496

 

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг