alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

DIYDOR театр студияси саҳнасида янги спектакль

Жорий йилнинг 8 март куни театр ихлосмандларини ўзларининг бетакрор спектакллари билан хурсанд қилиб келаётган «Дийдор» театр-студияси навбатдаги спектакль премьерасини ўтказди. Биз эса 25 март кунида бўлиб ўтган намойишда иштирок этдик. 

altalt

«Аршин мол олон» номли спектакль маҳоратли режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган. Унда шаҳарнинг энг олди савдогарларидан бири бўлган Асқарнинг уйланиши билан боғлиқ бўлган саргузаштлар акс этган. Ҳар бир образ учун иккитадан актёр ва актрисалар тайёргарлик кўришган. Масалан биз спектаклга ташриф буюрган кун саҳнага Сулаймонбей образида Бобур Йўлдошев гавдаланган бўлса, бошқа кунлари Адиз Ражабовни кўриш мумкин. 

altalt

Саҳна либосларини яратишда алоҳида эътибор билан ёндашилган. Озарбайжон урфига кўра яратилган либосларда миллийлигимиз ва замонавийлик бирга уйғунлаштирилган десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда декорацияга ҳам тўхталсак, саҳна қоқ марказида иккига ёрилган катта анор бўлаги ўрнатилган бўлиб, ўзига эътиборни қаратади. Бэк вокалчилар айнан шу анор ичидаги доналар тимсолида қўшиқларни ижро этишди. 

altaltalt

Осиё образини яратган актриса Феруза Норматова спектакль ҳақида:

«Осиё образини талқин қилишим аслида кутилмаганда содир бўлди. Умуман олганда ҳаммамиз учун. Чунки аввал мен Телли ролида, Юлдуз Ражабова Гулчеҳра ва Хуршида Арабшоевалар эса Осиё ролида намоён бўлаётган эди. Биз 1-2 ҳафта мобайнида тайёрланганмиз. Сўнг режиссёримиз ролларимизни алмаштирдилар. Уччаламиз ҳам ҳайрон қолдик ва берилган вазифа бўйича тайёрландик. Репетиция жараёнларида қийинчиликларга ҳам дуч келдик. Лекин, бу қаҳрамонларни яратгунча ўзимизда йўқ қирраларни очдик. Тўғрисини айтганда, роль устида ишлаш қанақа қийин эканлигини шу жараёнда англадим. Биз жамоамиз билан бу спектакль устида ишлашни ўтган йилда бошлаган эдик. Бироқ орада бошқа асар билан банд бўлиб қолдик. Январь ойининг бошидан эса қайта тайёрланишни бошладик ва 2 ой мобайнида репитиция жараёнларини олиб бордик. 8 март куни эса байрам совғаси сифатида намойиш қилдик».

altalt

«Дийдор» театр-студиясида аввалроқ «Юлдузли тунлар» ва «Моnо-Lock» спектакллари саҳналаштирилган.

«Юлдузли тунлар» режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган бўлиб, мазкур асар орқали режиссёр яна бир бора тасаввур оламининг нақадар кенглигини спектаклда намоён қилган. 

alt

«Моnо-Lock» Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ёлқин Тўйчиевнинг сценарий муаллифлиги ва режиссёрлигидаги саҳна асари бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилида саҳналаштирилган спектаклда қай бирлари эҳтиёж сабаб, яна қайсилари борига қаноат қилмай, янада кўп давлат орттириш илинжида, бировлар эса ўзлигини қидириш, сафар орқали нималарнидир англаб етиш мақсадида бегона юртларда юрган мусофирлар тақдирлари ҳақида ҳикоя қилади.

alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг