Театр
“Yevroosiyo” xalqaro teatr san’ati festivali
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр
Дунёдаги энг антиқа театрлар шарҳи
Театр бу – архитектура иншооти бўлиб, саҳналаштирилган ҳаракатлар тақдимот жойидир. Театр ўзида адабиётни, мусиқани, вокални, хореографияни ва бошқа санъат турларини мужассамлантиради. Театрнинг турли йўналишлари бор, шу сабабли унга қизиқиш катта. Театр доимо ўзига жалб қилиб келган. Барча ўз умри давомида театрга бир бора бориб у ердаги муҳитни ўзи ҳис этиб кўргани аниқ.
Ҳозирги кунда дунёда шундай замонавий антиқа ва бетакрор театр иншоатлари борки у ерга борган театр шайдолари нафақат саҳнадаги жараёндан завқ оладилар, балки ҳашаматли театр биноси ҳам уларни завқлантира олади.
Бугун сизнинг эътиборингизга дунёдаги замонавий архитектуранинг энг антиқа театр иншоотлари шарҳини ҳавола этамиз.
Ҳозирги кунда дунёда шундай замонавий антиқа ва бетакрор театр иншоатлари борки у ерга борган театр шайдолари нафақат саҳнадаги жараёндан завқ оладилар, балки ҳашаматли театр биноси ҳам уларни завқлантира олади.
Бугун сизнинг эътиборингизга дунёдаги замонавий архитектуранинг энг антиқа театр иншоотлари шарҳини ҳавола этамиз.
Батумидаги Опера театри
Ҳозирги кунда Бутуми Қора денгизнинг энг жадал ривожланиб келаётган курортларидан биридир. Бу шаҳарда нафақат туристлар учун меҳмонхоналар, ресторанлар, клублар қурилади, у ерда маҳаллий ахоли учун ҳам фойдали ва қизиқарли бўлган иншоотлар қурилмоқда. Масалан улардан бири бу янги опера театридир. Бу театр бутунлай шиша ва бетондан қурилгандир.
Захи Хадиддан Иоган Себастьян Бах номидаги камерали мусиқа зали
Дунё архитектурасининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Захи Хадид томонидан яратилган архитектура ғояси қотиб қолган мусиқа сифатида намоён бўлади. Залнинг шакли ўрама ленталар кўринишида.
Брегенцеда сувда сузадиган саҳна
Ҳар йили Австриянинг Брегенц шаҳрида опера фестивали бўлиб ўтади. Бу фестивалга бутун дунё театр труппаси ташриф буюради. Бу фестивалнинг кўрки кўл ўртасида сузадиган саҳнадир. Бу саҳнадаги декарациялар, қўйиладиган спекталлар бутун жаҳонда бетакрор ҳисобланади.
Гуанчжоудаги акула театри
Захи Хадидни архитектура бизнесининг акуласи деса ҳам бўлади, аммо у гўзал ва мукаммалдир. Guangzhou Opera House театри айнан мана шу метафорани тасдиқлайди. Бу театр шакли акулага жуда ҳам ўхшаб кетади. У ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди.
Мельбурндаги Викториан театри
Melbourne Recital Center театр биноси викториан стилида қурилган. Аммо бу стил бизнинг тасаввуримиздаги йўналишдан бир оз фарқ қилади. Ижодкорлар викториан стили 20-асрда йўқ бўлиб кетмаганда ва ҳозирги кунгача мавжуд бўлганида шу кўринишда бўлади деб тасаввур қилиб, уни яратганлар шакилли.
Сузадиган Zibo Grand Theatre куби
Бу театр Хитой вилоятлари бири бўлмиш Шандунда жойлашган. Бу театр ҳам сувда жойлашган. Аммо у Брегенцдаги опера фестивали саҳнасидан ўлароқ мустаҳкам қилиб фундаментга ўрнатилган ва бир жойда туради. Бу театр ҳам жуда гўзал ва бетакрор кўринишдадир.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-11-2013
ИЗОҲЛАР 0