ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

Qyrq Qyz мусиқий спектакли

Qyrq Qyz мусиқий спектакли

16 ва 17 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат Акакдемик Катта театри саҳнасида  илк маротаба ўзбек режиссёри ва видеомусаввир Саодат Исмоилованинг Qyrq Qyz мусиқий спектакли намойиши бўлиб ўтади. Мазкур намойиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Aga Khan Music Initiative ва Aga Khan Trust for Culture Халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда. 

Qyrq Qyz эпоси – қорақалпоф халқининг адабий образи.  Бу жуда чуқур ва кўп қиррали этнографик ёдгорлик бўлиб, тахминан 2 минг йиллик тарихга эга. Спектаклнинг видео кетма-кетлиги Қорақалпоғистонда ва Тошкентдаги энг қадимий масжидлардан бири «Азлархон эшон масжиди»да суратга олинган. Спектаклда турли хил миллий чолғу асбоблари жаранг сочади, шунингдек, Марказий Осиё мумтоз вокал санъати мактаблари: Ўзбекистон Тановари, достонлар, Қорақалпоғистон, Қозиғистон, Қирғизистон жир ва чўзиқ куйлашлари намойиш этилади.

 

 

Qyrq Qyz – бу режиссёрнинг Марказий Осиё аёлларининг турфа хил овоз бойлиги ва мусиқий кучини бирлаштириш, шунингдек, томошабинга афсоналар, эпослар ва мусиқий ижодда ҳудудий буткнликнинг сақланиб қолганини кўрсатиш ҳаракати. Аввал спектакль Нью-Йоркдаги BAM (Brooklyn Academy of Music) ва Париждаги Клод Леви-Стросс театри саҳнасида намойиш этилган.

Ўтказилиш вақти: 18:30
Маълумот учун телефон: +99871 2071071

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг