alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Дунё халқларининг энг мазали миллий "биринчи" таомлари

Бугун ҳам таом мавзусини давом эттирамиз. Ёдингизда бўлса азизлар аввалги мулоҳазамизда Сайёрамизнинг энг мазали нонушталри ҳақида сўз юритган эдик. Албатта ҳаёт тарзимизнинг асосий қисмини таом эгаллайди. Бу дунёда турли ҳил халқлар мавжуд. Бу халқларнинг ҳар бирида эса ўзларининг биринчи миллий таомлари мавжуд. 
Демак, эътиборингизда Дунё халқларининг энг мазали миллий "биринчи" таомлари. 


Харира 

alt

Марокконинг миллий биринчи таоми ҳисобланади. Уларда бу таом кечқурун истеъмол қилинади. Таомни тайёрлашда нўхот, чечевица, қовурилган пиёз, памилдори, сельдер, корица, қизил муруч ва мол гўштидан тайёрланган шўрвадан фойдаланилади. Таом қуюқроқ, сал нордон ва бир оз аччиқ таъмли бўлади. 
 


Паэлья 

alt
Испания миллий биринчи таоми. Уни тайёрлаш учун нўхот, гуруч, краб гўшти, шўр балиқ, мидия, лимон ва аччиқ гаримдори керак бўлади. Англаганингиздек асосан денгиз маҳсулотлари ишлатилади. 

 

Харчо 

alt
Грузия биринчи миллий таоми. Таркибида мол гўшти, ёнғоқ, хмели-сунели, юмшаган олхўри. Мол гўштидан бошқа гўшт ишлатилиши мумкин эмас. 

 

Кимчи 

alt

Корея миллий таоми. Уни ҳамма яхши билиши аниқ. Ҳатто орамиздагилар уни қандай қилиб тайёрлашни ҳам билади. Кореяликлар учун бу таом жуда ҳам муҳим. Ҳатто Кореялик космонавтлар у сиз самога учишдан бош тортганлар ва шу сабабли олимлар космосда истеъмол қилиш мумкин бўлган Кимчини ихтиро қилганлар. 

 

Ажабсанда 

alt

Она диёримиз бўлган Ўзбекистонимизга мансуб таом. Азиз бекаларимиз бу таомга қандай масалиқлар кетишини сиз албатта биласиз. Шунга қарамай улар рўйхатини келтирамиз. Картошка, сабзи, товуқ, саримсоқ пиёз, памилдори, қўй ёғи, пиёз, зира, муруч. 1.5-2 соат давомида димлаб пиширилади. 



Борщ

alt

Украина халқининг асосий биринчи миллий таоми. Албатта бу таомнинг асосий маҳсулоти ловлагидир. Унга картошка, сабзи, саримсоқ пиёз ва сметана ҳам қўшилади. 

 

Окрошка

alt
 
Россия халқининг энг севимли ва миллий биринчи таоми. Таом картошка, гўшт, кўкатлар, редиска ва қаттиқдан тайёрланади. 

 

Пиёзли шўрва

alt

Франция миллий таоми. Уни тайёрлаш жуда ҳам осон. 1 литр қайнаган сувга ўртача бир нечта картошка, 400 гр майдаланган пиёз, сыр ва гренкалар керак бўлади. 

 

Хащ

alt
 
Закавказьянинг энг мазали миллий таоми. Бу таом бузоқчанинг ошқозонидан тайёрланади. 

 

Шурва

alt

Шурва нафақат бизнинг Ўзбекистонимизнинг энг мазали миллий таоми, балки у бутун Ўрта Осиё халқлари миллий таоми ҳисобланади. Шўрва қўй гўштидан маромига етказиб тайёрланади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-01-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг