Кўргазмалар
“Биз бор! Биз ёлғиз эмасмиз...”
Art and Fact галереяси ҳаммани “Биз бор! Биз ёлғиз эмасмиз...” кўргазмасига таклиф этади.
Халқаро тақвимда 2 апрел – аутизм ҳақида маълумотлар тарқалиши ва ушбу касаллик ташхиси қўйилган инсонлар муаммоларига тегишли кундир. Улар бизни ўраб турган олам қаршисида ҳимоясизлар. Айнан мана шу олам эса уларни жуда ҳам қаттиқ ранжитишга қодирдир. Аутизм ўзи нима? Мутахассисларда бу саволга хали ҳам аниқ жавоб йўқ. Кимдир буни касаллик деб ҳисобласа, кимдур психиканинг ўзгачалиги деб талқин қилади.
Кўргазмага ушбу касаллик билан хасталанган болалар билан бир кун давомида биргаликда бўлган фотографлар ишлари қўйилган. Бу ерга ташриф буюринг ва ўзингиз аутизмга йўлиқкан инсонлар ҳам биз каби оддий одамлар эканлигига амин бўласиз. Уларга фақатгина барчанинг меҳри керак халос.
Суратлар муаллифлари: Алла Гажева, Светлана Янчук, Игорь Тен, Фархад Каримов, Антон Папин, Артур Коновалов, Шерзод Йулдашев, Тохир Нигматулин.
Кўргазма ташкилотчилари: "Sen Yolg'iz Emassan" фонди ва Art and Fact галереяси.
ИЗОҲЛАР 0