alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун» кўргазмаси

«Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун» кўргазмаси

10 мартдан 30 мартгача Тошкент фотосуратлар уйида  «Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун» кўргазмаси бўлиб ўтади. Экспозиция 2 блокдан иборат. Биринчи залда кўргазма 1960-2000 йиллардаги Ўзбекистон мода тарихига бағишланган бўлиб, унда ўша даврдаги фотосуратлар, кийим-кечаклар, эскизлар ва журналлар тақдим этилади. Иккинчи зал Ўзбекистондаги замонавий модага бағишланган. Бу ерда 6та дизайнерлар тўпламлари тақдим этилади. Улар Таисия Чурсина, LALI мода уйи (Лали Фазилова), Moel Bosh бренди (Зуҳра Инат), Ҳилола Шер, Марҳамат Умарова ва Саида Амир . Тўпламлар 1960-2000 йиллар модасидан илҳомланиб яратилган.

Лойиҳа муаллифи: Бинафша Нодир.
Ташкилотчи: «Ислом Каримов фонди»
Кириш эркин
Маълумот учун телефонлар: +99871 2335168, +99871 2522650

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг