alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси 2019

Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси 2019

11 ноябрдан 15 ноябрга қадар пойтахтимизда «Инсон-муҳит-санъат-2019» II -Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси бўлиб ўтади.  Тадбир доирасида кўргазмалар, алоҳида лойиҳалар тақдимотлари, ҳунармандчилик бўйича турли маҳорат сабоқлари, дефиле, семинарлар, томошабинлар, усталар, хорижий меҳмонлар, талабалар ва рассомлар билан давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

«Инсон-муҳит-санъат-2019» мавзусини танлашда концепция муаллифлари замонавий шаҳарсозлик соҳасида, замонавий шаҳар - шаҳар марказларида, боғларда, майдонларда, кўчаларда, биноларнинг ташқи кўринишини лойиҳалашда, шунингдек, турар-жой ва ижтимоий интерерларда декоратив ва амалий санъатнинг экспериментал имкониятлари ва ролига асосланади. Ушбу мавзу замонавий шаҳарсозлик, санъат ва саноат ишлаб чиқариш соҳасига инвестициялар, халқаро илмий ҳамжамият учун, шунингдек, кенг аудиторияни жалб қилиш учун қизиқарли.

Дастурда:

  • «Шаҳар ва уйда қулайлик» дизайн лойиҳалари кўргазмаси;
  • Марказий Осиё минтақалари декоратив-амалий санъат буюмлари, замонавий дизайндаги анъанавий буюмлар ва аксессуарлар кўргазмаси;
  • Ипак гиламлари кўргазмаси;
  • Ландшафт керамика кўргазмаси;
  • Заргарлик буюмлари кўргазмаси;
  • Амалий санъат ва дизайннинг турли соҳаларида талабалар учун намойиш лойиҳалари ва маҳорат дарслари;
  • «Шаҳар муҳитида санъат» давра суҳбати.

Биеннале якунида барча жойларда кўргазма ва аукционлар ташкил этилади, унда биенналега ташриф буюрувчилар ўзлари ёқтирган ва олдиндан белгиланган маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин.

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг