alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Дилдора Қосимова: Янги йил кечаси қандай либос кийиш лозим?

Янг йил байрами бу - энг ажойиб, эртакона байрам. Унинг яқинлашиб келиш ҳар бир оилага умид, янги режаларни, аъло кайфтиятни олиб келади. Шунинг учун ҳам янги йилни ҳаётимизга киргизаётган вақтда, уни безатилган чиройли уйда, тўкин дастурхон атрофида ва албатта бетакрор кўринишда кутиб олишни хохлаймиз. Эгнимиздаги либос атрофдагиларимизни, яқинларимизни кўзини қувонтиришини ва бизга омад олиб келишини киши истайди. 
Кириб келаётган йилда Қўй йили эшикларни қоқади. Шарқ тақвими бўйича у феврал ойида бошланишига қарамай, барчамиз уни 1 январ куни кутишни бошлаймиз. 
 
 
alt
 
Қўйнинг тавсифи ўзи қандай либос танлаш бўйича бизга йўл кўрсатади, яъни ранглар танловида мовий-яшилнинг барча тусларини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта ёғоч рангларни ҳам унутмасликни маслаҳат берар эдим. Ёғоч ранглар-қаймоқ ранг, сариқ, тилла ранг, олов ранглар. 

alt
 
Пойафзал ва либосларни ёғочдан қилинган аксессуарлар масалан, зирак, клатч билан ҳамоҳангликда кийиш лозим. Ёғоч пошнали пойафзаллар айни муддао бўлади. 
 
alt

Қўй жуда ҳам декоратив элементларни ёқтиради. Шунинг учун азизлар, ана шундай турли ҳил элементлардан фойдаланган ҳолда янги йил кечасидаги кўринишингизни мукаммаллаштиринг. 
 
Тавсия этилмайдиган ягона бир нарса бор. Бу турли ҳил ниқоблардир. Юзингизга янги йил кечаси ниқоб тақиб, сиз томон ошиқаётган омадни ва янги 2015 йилни очиқ юз билан кутиб ололмайсиз. Шунингдек, ёмон нарсалар ҳақида ўйлаш ҳам қатъиян ман этилади.

Нима қилишингиздан қатъий назар доимо табассум қилинг. Энг яхши кўринишнинг сири бу сизнинг табассумингиз, бахт тўла кўзларингиздир!

Азизлар барчангизга Янги йил муборак бўлсин! Янги йил ҳар бирингизга бахт, омад ва кўпро қувончли дақиқаларни олиб кирсин. 
 
 
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг