00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Икки қаватли автобуслар энди пойтахтимизда
Пойтахтимизда 18 январ, якшанба куни икки қаватли автобусларнинг шаҳар бўйлаб экскурсияси ўз ишини бошлади. Сиз уларни кўрдингизми?
Улар ҳақида батафсил маълумотни эътиборингизда.
Улар ҳақида батафсил маълумотни эътиборингизда.
Маршрут:
Маршрутнинг умумий масофаси 34 км. Экскурсия "Ўзбекистон" меҳмонхонасидан бошланади. Экскурсия давомида сиз Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишингиз мумкин бўлади. Улар: “Шаҳидлар хотираси” майдони, “Минор” масжиди, “Жасорат” монументи, Хазрати Имом мажмуаси, Эски шаҳар, “Чорсу” бозори, “Истиқлол” санъат саройи, Ўзбекистон Миллий боғи ва Мустақиллик майдонлари.
Экскурсиянинг давомийлиги: 2,5 соат
Автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали: ҳар куни соат 9:00, 10:00, 12:00, 13:00, 15:00 ва 16:00 ларда.
Чипталар нарҳи: 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 15000 сўм. Катталар учун 25000 сўм ва ҳориж фуқаролари учун Марказий банкнинг курси бўйича 20$.
Чипталарни "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган Aznur Travel компаниясида шунингдек, ушбу автобус ҳайдовчиларидан ҳам ҳарид қилишингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-01-2015
ИЗОҲЛАР 0