00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дунёнинг энг ҳашаматли яхталари
Барча шароит жамул жам бўлган яхтада денгиз кезишга нима етсин?! Аммо ҳозирги кунда яхталар нафақат денгиз бўйлаб саёҳат қилиш воситаси, балки бойларнинг имкониятларини кўз-кўз қилиш имкониятига айланиб бомоқда. Сизларнинг эътиборингизга дунёнинг энг катта яхталаридан саккизтасини ҳавола этамиз.
1. Eclipse Яхтаси. Уни рўйхатимиз бошига қўямиз. Унинг узунлиги 167 м. 100 та кишига мўлжалланган бўлиб, жами 24 та каюта ва 15 та люкс каюталардан иборат. Қурилган йили 2009 йил. Эгаси Роман Абрамович.
2. Dubai Яхтаси. Унинг узунлиги 160 м. 2007 йилда қурилган. Эгаси Дубайлик шайх Муҳаммад ибн Рашид ал Мақтум.
3. Al Said Яхтаси. Яхтанинг узунлиги 155 м. Қурилган йили 2007 йил. Яхта эгаси Қобус ибн Саид.
4. Prince Abdul Aziz Яхтаси. 147 м узунликда 1984 йили қурилган. Эгаси Шаҳзода Абдул Азиз.
5. Al Salamah Яхтаси. Узунлиги 139 м. 1999 йилда қурилган бўлиб, эгаси БАА Шаҳзодаси.
6. Rising Sun Яхтаси. 138 м узунликда. 2004 йилда қурилган. Эгаси Лари Эллисон.
7. Al Mirqab Яхтаси. Узунлиги 133 м бўлиб, 2008 йилда қурилган. Эгаси Хамад ибн Халифа ат-Тани.
8. Octopus Яхтаси. 126 м узунликда 2003 йилда қурилган. Эгаси Пол Ален.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
05-09-2014
ИЗОҲЛАР 0