alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Оналар ва қизалоқлар

Ким нима деса десин, боланинг ҳаётидаги энг биринчи намуна ота-она бўлиб қолади. Кийиниш услуби ҳам бундан мустасно эмас. Ахир қайси қизалоқ онасига тақлид қилишни хуш кўрмайди?! Family Look чет эл  кутюрьелари орасида буткул трендга айланиб, бизнинг дизайнерларни ҳам четлаб ўтмади. Dolce & Gabbana, Александра Терехова ва Bella Potemkina ишларидан илҳомланиб, бир қатор ўзбек брендлари ҳам MiniMe услубидаги тўпламларга қўл урдилар. Cherry, Sharkoni, Bibiona Couture, Dildora Kasimova ва Mursak оилавий қадриятлар трендини қўллаб-қувватламоқда.
 

Cherry

alt

«Ширин» ном дизайнер Зулфия Султон ҳамда хонанда Лоланинг ҳамкорликда қўл урган лойиҳаларига лойиқ деб топилди. Мана икки йилдирки Cherry бренди барча ёшдаги олифтачалар учун концептуал ечимлар ўйлаб топиш билан банд. Қувноқ свитшотлар, ёқимтой футболкалар, шинам костюмлар ва бир-биридан жимжима кўйлаклар дизайнерлар тандеми хазинасини тўлдириб келмоқда ва онлайн сотувлар саноғи кундан кунга ошиб бормоқда. Мазкур тандем ташриф қоғози – бетакрор принтлар ва экологик тоза хом ашё. 

 

Bibiona Couture

alt

Диора Усмонова ғоясига асосан яратилган, ҳашам ва нафосатга бурканган Bibiona Couture бренди Москвада аллақачон машҳурликка эришиб улгурди. Айнан ўша ерда ўтган йили декабр ойида Диора ўзининг тўплами расмий намойишини ўтказди. Биби исмли қизалоғи Диорага илҳом бағишлайди ва унинг сўзларига қараганда қизалоқ аллақачон ўзи учун либос танлашда мустақил қарорлар қабул қила олади.

 

Dildora Kasimova

alt

Дилдора Қосимова ўзбек фэшн саноатида «хизмат кўрсатган» дизайнерлардан саналади. Лекин ўтган йилнинг сўнгги ойида у илк маротаба кичкина олифталар учун либослар тўпламини тақдим этди. Чопонлар, кўйлаклар, костюмлар, тўқилган тожлар – барчаси кичкинтой олифталар оналари образини такрорлай олиши учун дизайнер томонидан яратилган. 

 

Sharkoni

alt

Ўғил болаларни тарбиялаётган Sharkoni бренди асосчилари Барно ва Камола қалбларининг тубида доимо қизалоқлар учун либослар яратиш истаги бўлган. MiniMe услубида яратилган тўпламлар бу истакни рўёбга ошиши бўлди. Улар яратган тўпламларда оналар ва қизлар кичкина деталигача бир хил кийиниш имкониятига эгалар. 

 

Nur

alt

Эркин ва концептуал Nur бренди ёруғлик, ранг ва оддийликнинг уйғунлигидир. Кенг бичимда яратилган либослар ғояси Малика Иргашевага тегишли бўлиб, бундай либосларда болалар ўзларини эркин тутиш имкониятига эгалар. Табиат қўйнида эркин ҳаракатлар учун қулай либослардан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Фақатгина Nur бренди либослари яратилишида фойдаланиладиган экологик тоза хом ашёлар.

 

Mursak

alt

Мазкур модалар уйи ўз вақтида ателье сифатида танилган бўлиб, мижозлар истагини қондириш учун ҳаракат қилган. Ҳозирда брендга айланиб улгурган  Mursak асосчиси Нилуфар Абдувалиева оналар ва қизлар учун либослар яратишга қўл урди ва ютқазмади. Уч нафар фарзанд онаси бўлган Нилуфар, либосларда нафақат ташқи кўринишни, балки қулайликни ҳам инобатга олади. У томонидан яратилган жуфтликларда буни пайқаш қийин эмас.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг