alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Зарина Низомутдинова либослар тўплами “қиёфаси"

Гўзал актриса, хонанда бир сўз билан айтадиган бўлсак серқирра ижодкор Зарина Низомутдинова Azucar Moreno.дан тез орада тақдим этилажак янги либослар тўплами “қиёфаси” бўлди.

alt

Azucar Moreno, остида фаолият юритадиган, асли исми Камола пойтахтимизнинг кўзга кўринган фешн-иллюстратори ва дизайнерларидан бири.

altalt

Azucar Moreno, "La esperanza" (испан тилида, умид маъносини англатади) шиори остида Pre-spring янги либослар тўпламини яратди.
Дизайнернинг айтишича, эскизлар устида ишлашни декабр ойида бошлаган. У мазкур тўпламда сирлиликни яратишга ҳаракат қилган бўлиб, эскизлардаги моделлар ниқобларда тасвирланган. Кейинчалик иш жараёнида тўпламга бир оз ўзгартириш киритади.
Дизайнернинг янги либослар тўпламида енгиллик, софлик, бироз ҳашам ва албатта маданиятимиз, ҳамда анъаналаримиздаги элементлар бир-бири билан уйғунлашган.

alt
alt
 
Шунингдек дизайнер Зарина Низомутдинова билан бўлган иш жараёни ҳақида ушбу сўзларни айтиб ўтди:
“Мен Зарина каби ёқимтой, гўзал, нафосатли кўринишга эга, лекин қалбан жуда кучли инсон билан ишлаш бахтига муяссар бўлганим учун тақдирдан миннатдорман. Зарина ўз соҳасининг мегапрофессионали, ҳар томонлама иқтидор эгаси. Эришган ютуқлари ва машҳурлигига қарамай янги ғалабаларга чанқоқ оддий инсон. Фотосессия куни қуёш чарақлаб турган бўлса ҳам ҳаво жуда совуқ эди. Либослар жуда енгил. Лекин мен Заринанинг бирон марта совуқ едим деганини эшитганим йўқ. Бу унинг ишига бўлган муҳаббати ва матонатидан дарак”- дейди Камола.

alt
alt
alt

Фотосессияни дизайнернинг дўсти, ўз ишининг устаси фотограф Алмаз амалга оширган.
 alt

Янги тўплам учун амалга оширилган фотосессия дизайнернинг айтишича, жуда ҳам қувноқ ва самимий муҳитда ўтган.

alt

Демак, гўзаллик ва нафислик шайдолари, ҳамда Azucar Moreno либослари шайдолари учун тез орада дизайнердан фотоҳисобот ва янги либослар тўплами тақдим этилади.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг